UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  0 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  62 21:05Суперлига. "Насаф" - "Сўдиёна" (матнли трансляция)  20 21:01"Эмполи" — "Рома". Шомуродов асосий таркибда  15 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  10 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 19:10"Реал" — "Райо Вальекано". Модрич асосий таркибда  7 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4

Никола Лазаревич: «Вазиятлардан унумли фойдаланиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик» Янгиликлар

Никола Лазаревич: «Вазиятлардан унумли фойдаланиб, муҳим ғалабани қўлга киритдик»

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Шиддатли ва муросасиз беллашув учун рақибмиз «Сурхон»га миннатдорчилик билдираман. Янги мавсумга қуръа ташлангандаёқ рақибимизнинг ўйинини ўргана бошладик. «Сурхон» ҳам биз сингари Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди ва йиғин давомида юқори савиядаги жамоалар билан назорат учрашувларини ўтказди. Рақиб яхши шаклланган, таркибнинг асосий қисми бир неча йиллардан буён бир жамоа сифатида тўп тепиб келмоқда. Улар майдонда бир-бирларини жуда яхши тушунишади. Бизда эса бу йил таркибнинг ўзаги қайтадан шакллантирилди. Шу сабаб оғир учрашув бўлишини билардик. Тайёргарликни шунга мос равишда олиб бордик. Ўйинда ташаббусни ўз қўлимизда сақлаб туришга интилдик. Гол урилгач рақибнинг ҳужумларини бартараф этиб, қарши ҳужумда ўз имкониятларимиздан самарали фойдаланишни истагандик. Амалда бу режамиз иш берди. Шу сабабли яна гол уриб, ғалабани ўзимиз томонга оғдириб олдик. Умуман олганда ўйинда ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар бўлди. Фақат биз бу имкониятдан фойдаландик. Бугунги ўйин тарихга айланди. Эртадан кейинги рақибга қарши тайёргарликни бошлаймиз. Хатоларимизни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз.

- Ўйин охирларида майдонда иккита номинал ҳужумчи Папарига ва Лобжанидзе ҳаракат қила бошлади. Жамоа ўйинни битта асосий ҳужумчи билан бошлаганди. Икки ҳужумчини ўйнатишдан мақсад нима эди?

- Лобжанидзе майдонга тушгач, Папарига ҳужумкор ярим ҳимоячи позисиясига ўтди. Тактик режамизга бироз ўзгартириш киритишга қарор қилгандик.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
09 мар 09:26:38
Berkamp
Shu trenerni qaytarishgani juda ham yaxshi boʻldida
championat.asia
Яндекс.Метрика