UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  1 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  17 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади

Суперлиганинг биринчи тури доирасидаги "Насаф" - "Сўдиёна" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

“Насаф” — “Сўғдиёна” 1:0
09.03.2025
Бош ҳакам: 
Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Даниил Яценко, Амир Галеев
Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев
Назоратчи: Владислав Цейтлин
ВАР: Иброҳим Исмоилов
АВАР: Акмал Ғиёсов

Гол: Муҳаммадюсуф Собиров (35-автогол).

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой (22. Игорь Голбан, 89), 10. Драган Черан (24. Сардорбек Баҳромов, 89), 14. Шароф Муҳиддинов, 18. Ҳусайн Норчаев, 18. Стефан Чолович (8. Зафармурод Абдираҳматов, 66), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев ( 9. Жавоҳир Сидиқов, 25), 77. Ойбек Бозоров, 92. Умар Эшмуродов.

Захирадагилар: 1. Олександр Воробей, 17. Суҳроб Нуруллоев, 33. Баҳодир Ҳалилов, 73. Диёрбек Асомиддинов, 80. Давронбек Усмонов.

"Сўғдиёна": 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 2. Зоир Жўрабоев, 3. Исломжон Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 7. Хондамир Мустафоқулов, 8. Суҳроб Иззатов, 9. Самандар Мавлонқулов (77. Лука Жоржевич, 62), 17. Эҳсони Паншанбе (28. Станислав Андреев, 62), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 32. Нодиржон Сойибов, 99. Умидбек Султонов (14. Люпчо Дориев, 46).

Захирадагилар: 1. Шоҳруҳ Исоқов, 5. Беҳруз Жуматов, 6. Самандар Синдаров, 20. Фазлиддин Омонкелдиев, 23. Сардорбек Ҳошимов, 34. Дилшодбек Мисиралиев.

Огоҳлантириш: Драган Черан (27), Нодир Сойибов (77), Шуҳрат Муҳаммадиев (84).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Сўнгги 3 ўзаро ўйиндан кейин "Насаф" илк марта "Сўғдиёна"га гол урди ва бу ғалаба учун етарли бўлди.

Ўйинга 4 дақиқа қўшилди.

90. УХХХХХ!! Дарвоза устунига тўп тегди! Тўп "Насаф" дарвозасига киришни истамади. Жоржевич боши билан зарба йўллаган экан.

89. Рўзиқул Бердиев майдонга Игорь Голбанни ташлади. Энди таваккал қилиб бўлмайди.

88. УХХХХХХ!! Сидиқов икки рақибини алдаб, дарвозани нишонга олди. Ҳимоячига теккан тўп майдонни тарк этди.

85. ЗАРБААААААА!! "Насаф" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бозоровнинг пасидан кейин Мозговой қулай нуқтадан содда зарба йўллаб қўйди. Собиров учун бу зарба қийин бўлмади.

85. Станислав Андреевнинг жаримадан узатган тўпини Черан қайтариб юборди.

84. Шуҳрат Муҳаммадиев огоҳлантирилди. "Сўғдиёна"да жарима зарбаси.

83. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбасини Неъматов ушлаб олди.

81. "Насаф"нинг ҳужуми Абдираҳматовнинг боши билан йўллаган ноаниқ зарбаси билан якунланди.

77. Тезкор қарши ҳужумни тўхтатиб қолгани учун Нодир Сойибов огоҳлантирилди.

74. Акмал Бозоровнинг ўта кучли зарбаси трибуна сари йўл олди.

72. "Насаф" ўйин темпини пасайтириб, рақиб шаштини тушириш ниятида.

69. "Насаф" сўнгги 3 ўйинда "Сўғдиёна"га гол ура олмаётганди. Бугун бу амалга ошди.

62. "Сўғдиёна" таркибида икки ўзгариш бўлганидан кейин бирданига гол ўтказиши мумкин бўлганди. Зарба ноаниқ кетди.

60. Норчаев ҳисобни ошириши мумкин бўлганди. Унинг биринчи зарбасини ҳимоячилар, иккинчи зарбасини дарвозабон қайтарди.

Ўтган мавсумда "Сўғдиёна" иккала ўйинда ҳам "Насаф"ни мағлуб қилганди. "Насаф"нинг иккинчи мағлубияти чемпионликдан кейинги серияга тўғри келганди.

57. "Сўғдиёна" стандартга эга бўлди. Бироқ бундан самара чиқара олмади жиззахликлар.

55. Бугун "Насаф" мухлислари Шавкат Насибуллаевни кўп эслашди. Менимча, унинг бугунги қарорларига умуман эътироз йўқ.

52. "Сўғдиёна" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпга ноаниқ зарба йўлланди.

ЎзПФЛ гол муаллифини ўзгартирди. Муҳаммадюсуф Собировга автогол ёзилибди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Сўғдиёна"да Дориев майдонга тушди.

Танаффус!

45+1. УХХХХХ!! Норчаевда яхши вазият юзага келганди. Унинг зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

44. Жиззахликлар бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни "Насаф" футболчилари олдинга чиқариб юборди.

42. "Сўғдиёна" ниҳоят ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпни Неъматов ушлаб олди.

40. "Сўғдиёна" тўпни ушлаб турибди. Лекин ҳозирча "Насаф" бўш ҳудуд бермаяпти.

ЎзПФЛ бу голни Шароф Муҳиддинов номига ёзди. Демак, расмий маълумот шу.

Бу гол кимга ёзилиши қизиқ...

35. ГОЛ! СУПЕРГОЛ! Шароф Муҳиддиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси аввал тўсинга, кейин Собировга тегиб дарвозага кириб кетди!

31. Гарчи масофа узоқроқ бўлса-да, Умид Султонов ўша нуқтадан Абдувоҳид Неъматовга гол урмоқчи бўлди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

30. "Сўғдиёна" жарима зарбасига эга бўлмоқда. Бу масофадан гол уриш қийинроқ.

27. Драган Черан огоҳлантирилди. У бу карточкага лойиқ эди, бироқ ҳакамнинг кўрсатган карточкаси мухлисларга маъқул келмади.

25. Шерзод Насруллаев алмаштирилди. Унинг ўрнини Жавоҳир Сиддиқов эгаллади.

22. Шерзод Насруллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

19-дақиқада 19-рақамли Қаҳрамонов "Насаф" дарвозасига зарба йўллади. Зарба 19 метрга ноаниқ кеттиёв...

15. "Насаф"дан навбатдаги ҳужум. Насруллаевнинг қанотдан узатмаси учун курашда Норчаев ғалаба қозонди, бироқ зарба йўллай олмади.

13. Норчаев ҳужумда Қобиловдан тўпни олиб қўйди ва ўйиндаги илк аниқ зарбани йўллади. Ўткир бурчакдан тепилган тўпни Собиров ушлаб олди.

11. "Сўғдиёна" тўп билан "Насаф" жарима майдончасига кирди. Лекин иш зарбагача етиб бормади. 

8. Баҳсдаги илк зарбани кўрдик. Шароф Муҳиддиновнинг зарбасига ҳимоячилар "блок" қўйишди.

4. Дастлабки дақиқаларда иккала жамоа вакиллари бир мартадан рақиб жарима майдончасига кирди. Бироқ вазият яратилганича йўқ.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.

- Стадион узра Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграмоқда.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишга шай ҳолатда!

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика