"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда
30 июл 13:54
Янгиликлар


"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда
Қарши клуби навбатдаги легионери номини эълон қилиш арафасида турибди.
Бизга маълум бўлишича, "Насаф" бугун ганалик таянч ярим ҳимоячиси Салифу Моро трансферини эълон қилади.
Унинг охирги клуби Мисрнинг "Ал Иттиҳод"и бўлган.
Transfermarkt портали 26 ёшли хавбекни 250 минг еврога баҳолаган.
Аввалроқ қаршиликлар ҳужумкор ярим ҳимоячи Аденис Шала ва ҳужумчи Юсуф Отубанжони таркибга қўшиб олган эди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Пахтакорда 5 та мағлубият ва -7