Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди
31 июл 08:30
Янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди
Кеча "Истанбул Башакшехир" Аббосбек Файзуллаев билан шартнома тузилганини эълон қилди.
Клуб тақдим этган суратларда 21 ёшли ярим ҳимоячи янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборган.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсум стартидан олдин Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир"га ижара асосида ўтган эди.
Файзуллаев ЦСКАда ўтказган 2 мавсум давомида 72та баҳсда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 22та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар
09:43
Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 10
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар