UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  5 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  10 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  12 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  8 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..." Янгиликлар

МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."

"Манчестер Юнайтед"да ишлаган мураббийи Бенни Маккарти манкунианликлар таркибида қўним топа олмаган Жейдон Санчо ҳақида гапирди.

Маккарти 2022-2024 йилларда Эрик тен Хаг мураббийлар штабида ишлаган.

"Жейдон машғулотларда энг зўрларидан бири эди. У жамоага ақлбовар қилмас сифат, қобилият ва маҳорат билан келганди.  У бизни ҳайратда қолдириши ва исталган жойда тўхтаб, ўзига савол бера олиши керак эди.

Менимча, ёпиқ одамлиги сабабли у ўзига ўзи ёрдам бера олмади. У ўзи бошқалар билан дўст бўлишни истамади, у машғулотларда ҳазиллашмасди, доимо жим бўлиб юрарди.

Унинг маҳоратидан келиб чиқиб, машғулотларда муаммолар бўлган дея олмайман. У ўзи табиатан одамови бўлган, машғулотлар тугаши билан ҳеч кимга гапирмасдан уйига кетарди. У жуда ёпиқ одам.

Эрик тен Хаг эса уни доимо энг яхши жисмоний ҳолатда бўлишини истарди. Душанбадан жумага қадар, ҳар куни... Менимча исталган мураббий шундай бўлишини истайди ва футболчиларига доимо имконият беради. Қачонки барчаси чегарадан ўтиб кетсагина ўртада муаммолар бўлиши керак.

Мураббий сифатида Жейдон ҳақида ёмон гаплар гапира олмайман. Унинг машғулотлардаги ҳаракатлари менга ёқарди, унга қарши ўйнаганларга эса доимо қийин бўлган", - деди Маккарти.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
03 июл 21:25:57
Beckham
Jamoada kalamush bor. 8 - raqamda oʻynaydi.
championat.asia
Яндекс.Метрика