UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Here we go! Мартинес "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  2 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  6 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  86 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  11 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  17 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  2 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  3 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  10 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  4

Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев: "Имкон" асосан 2000-2001 йилда туғилган футболчилардан иборат" Янгиликлар

Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев: "Имкон" асосан 2000-2001 йилда туғилган футболчилардан иборат"

Олтиариқнинг “Имкон” ва Фарғонанинг “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан сўнг, “Имкон” клуби раҳбари Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев сайтимизга интервью берди.

- “Имкон” футбол клуби 2003 йилда ташкил топган. Айрим сабабларга кўра жамоамиз фаолияти вақтинча тўхтатилган эди, яқинда қайтадан шакллантирдик. Клубимиз ўз стадионига эга. Ҳомийларимиз кўмаги остида ҳозирги кунда стадионимиз қайтадан таъмирланмоқда. Жорий мавсумда ўз олдимизга футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида муносиб иштирок этишни ният қилганмиз. Шунингдек яқинда бўлиб ўтадиган “Наврўз кубоги” мусобақаларида ҳам қатнашиш режамизда бор.

Ҳозирги кунда асосий эътиборимизни жамоамизни қайтадан шакллантиришга қаратганмиз. Келажакда “Имкон” клуби қошида футбол мактаби ташкил этмоқчимиз.

Жамоамиз асосан 2000-2001 йилларда туғилган ёш футболчилардан иборат. Жамоамизнинг уй учрашувларини ўтказадиган стадиони “Имкон арена” деб номланган бўлиб, бу стадион ўз бағрига ўн минг томошабинни сиғдира олади. Жамоамиз бош мураббийи илгари ҳам бизда ишлаган Камол Жўнашев ҳисобланади, унга Дилшод Райимжонов ёрдамчи мураббий сифатида яқиндан ёрдам беради – дейди Муҳаммадзиёҳиддин Мирзаев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика