UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  0 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  7 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  13 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3

Миржалол Қосимов: "Энг ёмон ўйинимизни ўтказдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Энг ёмон ўйинимизни ўтказдик"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- "Локомотив" жамоасини ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда жамоамиз умуман футбол ўйнамади. Оғир ўйин ва узоқ парвоз футболчиларга таъсир қилди деб ўйлайман. Икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Лекин танаффусдан кейин уйғонганимизда поезд кетиб бўлганди. Соврин ютиш учун зўр имконият пайдо бўлганди. Бироқ футболчиларни тикланиш жараёнини яхши ўтказа олмаганимиз панд берди. Ҳаёт давом этади.

Жамоамизда фақат Жасур Ҳасанов ўйнамайди. Футболни жамоавий ўйналади. Бизда янги жамоа, футболчилар ўзаро тил топишиши, чизиқлар орасидаги боғламлар ишлаши учун маълум вақт керак бўлади. Биринчи бўлимда жамоамиз томонидан деярли ҳеч қандай ҳаракат бўлгани йўқ. Бугунги ўйиндан тўғри хулоса чиқарамиз. Ҳар бир учрашув бизга озуқа беради.

Ҳимоядаги муаммолар? Чемпионатгача янги футболчилар келиши ёки келмаслигини вақт кўрсатади. Янги футболчиларни олиш имконияти паст. Чунки жуда ҳам қисқа фурсат қолди. Ҳозирча учта ўйин ўтказдик. Агарда уларни таққослайдиган бўлсак, бугун энг ёмон учрашувимиз бўлди. Ҳимоячиларимизнинг барчаси бошқа-бошқа жамоалардан келишган. Ўзаро ўйин кўникмаси пайдо бўлиши учун амалиёт ва вақт керак бўлади. Чемпионатга қадар мазкур муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Чемпионат бошлангунга қадар бу мағлубиятларни кўтариб юриш осон эмас. Ҳозиргина кийиниш хонасида ҳам йигитларга бугун шоҳсупада сизлар бўлишларингиз мумкин эди дея айтдим. Ўз мухлисларимиз олдида ноқулай ҳолатда қолдик. Бу мағлубиятлар бизни чемпионатга янада яхшироқ ва жиддийроқ тайёргарлик кўришимизга ундайди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика