UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  25 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  2 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  41 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  18 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара: "Ҳусанов жамоага кутилганидан тезроқ мослашяпти" Янгиликлар

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара: "Ҳусанов жамоага кутилганидан тезроқ мослашяпти"

"Ланс" ҳимоячиси Массадио Айдара жамоадоши Абдуқодир Ҳусанов тўғрисида фикр билдирди.

Малилик 31 ёшли ҳимоячи ўзи билан бир чизиқда тўп тепадиган ўзбекистонлик ҳамкасбини мақтади.

"Ҳусанов жуда яхши ўйинчи, яккакурашларда ишончли ҳаракат қилмоқда. У ёш, лекин кўрсатаётган ўйинидан унинг ёш эканлигини ҳам унутиб қўямиз. Абдуқодир муваффақиятга эришиш учун барча имкониятларга эга. У жиддий йигит, шу билан бирга, бошқаларни тинглашни билади ва ҳар доим майдонда борини беради. Ўз навбатида биз уни имкон қадар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз. Унга маслаҳат беришга ҳаракат қиламиз. Даставвал у мулоқот қилиш борасида қийинчиликларга учради, аммо футболнинг ўз тили бор, биз шу орқали мулоқот қиламиз ва у кутилганидан тезроқ мослаша бошлайди", — деди Айдара.

Эслатиб ўтамиз, бугун "Ланс" Европа лигаси 1/16 финал доирасида "Фрайбург" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:45 да старт олади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика