UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  12 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  18 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  6 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"

Суперлиганинг 18-турини бошлаб берган "Сўғдиёна" - "Машъал" учрашувининг якунидан кейин мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

- Баҳс шундай ўтишини кутгандик. Биз рақиб зич ҳимоя билан ўйнашини билардик ва уни енгиб ўтиш бўйича тайёрлангандик. Вазиятларимизни яратдик ва голлар урдик. Аммо, барибир вазиятлардан фойдаланишда оқсамоқдамиз. Охирида асабий ўйин бўлмаслиги учун кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Рақиб иккинчи голга қадар тезкор қарши ҳужумлар орқали тўп киритишга ҳаракат қилди ва ҳатто хавфли вазиятлар ҳам юзага келтирди. Аммо, айтишим мумкинки, биз тўлиқ 90 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик. Бундай ўйинларни эртароқ ва хотиржамроқ тугатиш керак. Йигитларимни табриклайман. Ҳали ишлайдиган жиҳатларимиз кўп. Реализация яхшироқ ҳолатда бўлиши керак. Голга тортадиган вазиятлар жуда кўп. Бироқ асосийси ғалаба. Жадвалда бироз бўлса-да, кўтарилдик. Биз ҳали ҳам биз кутган жойда эмасмиз. Олдинда ўйинлар жуда кўп. Бу йигитлар охиригача курашади. Жамоам яхши футбол намойиш қилмоқда. Янги футболчиларни ривожлантиряпмиз.  Янги футболчиларимдан кўп нарсани кутяпман. 

5 кундан кейин меҳмонда "Пахтакор" билан ўйнаймиз ва бу ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Доим ғалаба учун курашамиз, ҳозир яхши ҳолатдамиз ва ортга йўл йўқ. Фақат олдинга!

- Об-ҳаво бугун ўйинга ўз таъсирини ўтказдими? Баҳс эртароқ бошланди.

- Менимча, ҳа. Айрим эпизодлардан кейин футболчиларимнинг тез чарчаб қолганини кўрдим. Динамик футбол биздан бироз қочди. Шунда ҳам қўлимиздан келганча динамик футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. Бироқ футболчиларим тез-тез бўлаётган ўйинлардан кейин кичик эпизодларда толиқишни ҳис қилишмоқда. Иккинчи бўлимда бироз салқин тушди ва каттароқ куч билан футбол ўйнадик. Албатта, бу ўйиннинг таъсирини ўтказди.




Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
10 авг 22:50:23
Kane 010 Kane 010
Doriyev isqirt o'zidan ketib qopti ko'p marta Xebay ga pas bermadi
championat.asia
Яндекс.Метрика