UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  0 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  4 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  1 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  4 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  17 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  10

Ҳамробековнинг мактуби: "Қашқадарё халқига раҳмат" Янгиликлар

Ҳамробековнинг мактуби: "Қашқадарё халқига раҳмат"

"Насаф"дан "Пахтакор"га ўтган ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали собиқ клуби ва мухлислар билан илиқ хайрлашди.

"Ассалому алайкум "Насаф" жамоасидаги яқинларим! Ҳаммага катта раҳмат айтаман! Сизлар билан биргаликда ажойиб дамларни ўтказганман. Бундан фахрланаман! Агарда "Насаф" жамоасига озми-кўпми ёрдам берган бўлсам, бундан жуда хурсандман. Қашқадарё халқига раҳмат! Яхши ва ёмон кунларда қўллаб-қувватлаган мухлисларга катта раҳмат! Биз дўстона хайрлашсак, мен бундан жуда хурсанд бўламан. "Насаф" жамоасида ажойиб авлод, янги ёшлар етишиб чиқмоқда. "Насаф"даги ака-укаларимга янги бошланажак мавсумда омад тилайман! Бу жамоадан қандай футболчилар кетишди. Лекин клуб танлаган йўл ва раҳбарият ҳамда мураббийларнинг меҳнати, жонкуяр мухлислар туфайли "Насаф" ажойиб жамоа бўлиб қолаверади. Мен "Насаф" футбол клуби тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман", - деб ёзади Одилжон Ҳамробеков ўзининг "Instagram"даги саҳифасида.

Маълумот ўрнида: Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" тарбияланувчиси ҳисобланган Одилжон Ҳамробековни "Пахтакор" кеча трансфер қилди. Тошкентликлар футболчининг трансфери учун қаршиликларга 2,5 миллиард пул тўлашди. Шунингдек, "Насаф" Ҳамробековнинг кейинги эҳтимолий трансферидан 20 улушини сақлаб қолди. Агарда "Пахтакор" кейинчалик футболчини сотадиган бўлса, унда ўша маблағнинг 20% улуши "Насаф" ғазнасига тушади.

Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика