UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  1 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  6 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  52 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  122 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Баҳс қандай кечганини ҳамма кўрди. Ўз майдонимизда навбатдаги учрашувни ўтказдик ва катта устунликка эга бўлдик. Хавфли вазиятлар кўп бўлди. Лекин эски касалимиз қўзғаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Гол уришда муаммолар юзага келяпти. Бизга усталик билан фойдаланиш етишмаяпти.

Ўйинга борини бериш ва ҳаракат қилиш бўйича шогирдларимга эътироз йўқ. Эътироз фақат гол урмасликда ва баъзи тактик режалар ишламаслигида бўлиб қоляпти. Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз. Суперлига тугашига 8 тур қолди ва буёғига янада жиддий бўлишимизга тўғри келади. Ҳисобимизда 20 очко бор. Бошқалардан орқада қолиб кетмаслик учун кўпроқ очко жамғаришимиз лозим. Ҳали кураш олдинда.

- Жамоа нима учун голли вазиятлардан фойдалана олмаяпти?

- Ўйин томонлама эътирозим йўқ. Биз ҳамма билан яхши ўйнаяпмиз. Чемпионат етакчиларига қарши ҳам ёмон кўринмадик. Фақат гол уриш қийин бўляпти. Бу футболчилар савияси билан боғлиқми? Агар шундай десак, бизда тажрибали ўйинчилар ҳам, ёшлар ҳам бор. Ҳаммага вақт керак. Бирданига нимагадир эришиш осон бўлмайди. Мақсадимиз, жамоани Суперлигада олиб қолиш. Бу осон бўлмаслигини биламиз, лекин ҳаракат қилишда давом этамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 сен 22:42:25
Жамшид Jamshid
Шахрам Самиевдей хужумчи бор гол каердан булсин деган экан
championat.asia
Яндекс.Метрика