UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  0 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  0 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  37 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  4 15:38Роналду – энг яхши!  27

Грэм Арнольд: "Ўзбекистон терма жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди" Янгиликлар

Грэм Арнольд: "Ўзбекистон терма жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди"

Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Грэм Арнольд қатнашди.

"Барчага раҳмат айтаман. Қийин ўйин бўлди. Ўзбекистон терма жамоасига ҳам миннатдорчилик билдираман. Рақиб қаттиқ ҳимояланди. Уларни ҳимоясини ёриб ўтиш жуда қийин бўлди. Лекин шогирдларим охиргача ҳаракат қилишди ва пенальтилар сериясида бўлса ҳам ғалаба қозондик. Чорак финалга чиққанимиздан хурсандмиз. 

Бугунги баҳсда бизга охирги пас етишмади. Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам кучли ўйин намойиш этди. Мэтью Райанга алоҳида раҳмат. У ҳам ўйин пайтида, ҳам пенальтилар сериясида яхши ҳаракат қилди. Мэтью Леки чаққон футболчи. Жароҳатидан қутулиб майдонга қайтди. 

Ўзбекистон менда илиқ таассурот қолдирди. Индивидуал кучли футболчилар жуда кўп экан. Айниқса ҳимоя жуда кучли ўйнади. Чорак финални ҳам шу шаҳарда ўтказишимиз ёқмоқда. Бу шаҳарга мослашиб бўлдик. Фақат ўйиндан кейинги тикланишни амалга оширсак бўлгани.  Кейинги баҳсда Том Рогич майдонга туша олмайди. Унинг сариқ карточкалари иккита бўлди. Унинг ўрнини тўлдирадиган футболчи топамиз. 

Эртадан бошлаб рақибни ўрганишни бошлаймиз. Катта эҳтимол билан бу БАА бўлади. Осиё Кубогида жамоам яхши ўйнамоқда. Бугунги ўйин пенальтилар сериясида ҳам кучли эканлигимизни кўрсатди. Биз машғулотлар вақтида пенальтилар устида алоҳида ишлагандик. Дарвозабонлар тўп қайтариш, футболчилар зарба бериш устида", - дейди Грэм Арнольд. 



Рейтинг: -53   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика