UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  0 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  19 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8

Голландия ўз тарихида илк бор Германияни йирик ҳисобда таслим этди Янгиликлар

Голландия ўз тарихида илк бор Германияни йирик ҳисобда таслим этди

Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичида Голландия терма жамоаси ўз майдонида Германияни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу муваффақият Нидерлания терма жамоаси тарихидаги Германия устидан қозонилган энг йирик ғалаба сифатида қайд этилди. Виржил ван Дейк, Мемфис Депай ва Жоржиньо Вейналдумнинг голлари тарихий натижа қайд этилишига замин яратди.

Бундан ташқари, Голландия терма жамоаси 2002 йилдан буён илк бор Германияни мағлубиятга учрата олди. Ўн олти йил аввал Гельзенкирхенда бўлиб ўтган учрашувда олмонлар 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришган эди. 

Маълумот учун, Голландия ва Германия терма жамоалари ўзаро 40та ўйин ўтказишган. Жамоалар ўртасидаги илк тарихий учрашув 1910 йилда бўлиб ўтган. Голландияда 10та, Германияда эса 15та ғалаба бор. Яна 15та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Энг йирик ҳисоб 1959 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда Германия ўртоқлик учрашувида 7:0 ҳисобида зафар қучган. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика