Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"

Sherzod Nurmatov
1 авг 2025
"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави жамоа дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жароҳатидан сўнг асосий таркибдан тушиб қолгани ҳақида фикр билдирди.

"Марк – жамоанинг биринчи сардори ва якунда қарор футболчиларнинг овози билан қабул қилинади. У жуда жиддий жароҳат олганди. У жароҳатдан тузалгач, кўрамиз, мураббий бир қарорга келади. Шубҳасиз, Марк – клуб афсонаси ва уни ҳурмат қилиш керак", – деди Гави.

Олдинроқ Марк-Андре тер Штеген бел қисмидан навбатдаги операцияни бошдан кечирганди. Германиялик дарвозабоннинг тикланиши 4 ойгача давом этиши мумкин. Бу иккинчи шундай операция ҳисобланади. 2023 йил декабрь ойида унда умуртқалараро диск чурраси аниқланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports