UZ

Сўнгги янгиликлар

06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   2 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  21 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 2-ҚИСМ. (+10 фото) Янгиликлар

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 2-ҚИСМ. (+10 фото)

Жаҳон футболидаги тарихий ҳолатларни ретросуратлар орқали эслашда давом этамиз.

“Олтин тўп”ни қўлга киритган Украина футболи афсоналари. 

Олег Блохин (1975), Игорь Беланов (1986) ва Андрей Шевченко (2004). 

2008-йил. Хитойдаги ёзги Олимпия ўйинлари. Финал. Нигерия - Аргентина - 0:1. 

Серхио Агуэро жамоадоши Лионель Месси билан биргаликда чемпионликни нишонламоқда 

2004-йил. Юрген Клопп ниҳоят “Майнц”ни қуйи дивизиондан, Германия бундеслигасига олиб чиқди. 

2000-йил. “Ювентус” аъзолари Эдвин ван дер Сар ҳамда Зайниддин Зидан янги йил арафасида болаларни хурсанд этишди. 

2002/03 йилги мавсум. Пеп Гвардиола “Рома” клуби таркибида. 

ЖЧ-1994. Гуруҳ босқичи. Россия – Камерун – 6:1.

Чапда Роже Милла ва ўнгда Олег Саленко. Бу тарихий суратнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, Камерун терма жамоаси аъзоси Роже Милла мазкур баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиб, жаҳон чемпионатлари тарихида тўп киритган ёши энг катта (42 ёш) футболчига айланган. Милла ЖЧда қатнашган ёши энг катта ўйинчи ҳам бўлган. Бироқ, унинг бу натижасини аввалига, 2014-йилда Фарид Мондрагон (Колумбия, 43 ёш) кейин эса 2018-йили Эссам Эль-Хадари (Миср, 45 ёш) янгилади. Шунингдек, ушбу ўйинда Россия термаси аъзоси Олег Саленко пента-трик қайд этиб, мундиалнинг битта учрашувида 5та гол урган ягона футболчи сифатида тарихда қолган. Ҳозиргача Саленконинг рекордини ҳеч ким янгилай олмаяпти.

2003-йил. “Спортинг” – “Манчестер Юнайтед” – 3:1.

Криштиану Роналдунинг “қизил иблислар” эътиборига сазовор бўлган учрашуви.

2007/08 йилги мавсум. "Валенсия" футболчилари Давид Вилья ва Давид Сильва Фернандо Морьентеснинг голини нишонлашмоқда.  


1999-йил. Вьери, Йерро, Мальдини, Ривалдо ва Ортега Испанияда ташкил этилган кўргазмада. 

ЕЧЛ 2004/2005 йилги мавсум. “Реал” – “Рома” – 4:2.

Франческо Тоттининг жарима зарбаси ва “Қироллик клуби”нинг юлдузли девори.

+Бонус.

Бразилия чемпионати. 2009/10 йилги мавсум. “Коринтианс” – “Сантос” – 1:0

Фаолиятининг сўнгги йилларини ўтказаётган Роналдо ва 17 ёшли Неймар.

Акмурзаев Элдор тайёрлади.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика