UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Флорентино Перес ва Сантьяго Солари икки соат дилдан суҳбат қуришди Янгиликлар

Флорентино Перес ва Сантьяго Солари икки соат дилдан суҳбат қуришди

Ла Лиганинг 24-тури доирасида "Жирона"га бой берилган учрашувдан сўнг, Флорентино Переснинг жахли чиқди.

Манбаанинг хабарига кўра, испанияликлар Мадрид ресторанларидан бирида кеч соат 21:30 учрашишган ва 2 соат давомида дилдан суҳбат қуришган. Учрашувда шунингдек клуб директорлари Хосе Анхель Санчес ва Рамон Мартинес ҳам иштирок этишган.

Перес ва Солари жамоадаги ҳолат ва натижалар борасида гаплашиб олишди. Жумладан, Марселонинг жамоадан кетиши мумкинлиги, ёш иқтидор соҳиби Винисиус Жуниорнинг ойлигини ошириш борасида маслаҳатлашиб олишган. Соларининг кейинги тақдири борасидаги масалада, Сантьяго бу жамоанинг натижаларига боғлиқ эканлигини тушунишини айтиб ўтган. 

Флорентино Перес эса "Жирона"га очколар совға қилиш режада бўлмаганини, натижада пешқадам "Барселона" билан фарқ 9 очкога етгани, қўшимчасига "матрасчилар" ҳам "Қироллик клуби"ни қувиб ўтгани президентни қаттиқ ранжитганини яшириб ўтирмади. Агарда жамоа асосий рақиб "Барселона"га қарши Кубок ва Ла Лига доирасида яқин икки учрашувда (27 февраль ва 2 март кунлари) ютқазиб қўйса, Соларига чиқиш эшиклари кўрсатилишини очиқ айтган.  

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика