UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  1 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  0 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  12 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  1 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7 02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  9 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  39 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  2 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  1 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  8 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  3 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  34

Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади Янгиликлар

Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади

Жаҳон лигалари ассоциацияси (JLA) раҳбарияти июн ойида Тошкентга ташриф буюради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2023 йилда мазкур ассоциациянинг 45-аъзосига айланганди.

JLA Лигаларни ривожлантириш дастурини ишга тушираётган бўлиб, ташриф шунинг доирасида амалга оширилади. Ташкилот бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ мазкур дастурнинг илк иштирокчиси бўлиши юзасидан Лига бош директори Диёр Имомхўжаев билан келишиб олди.

2016-йилда асос солинган JLA бугунги кунда дунёнинг 47 та лигасини ўзида бирлаштириб улгурган. Улар орасида Англия, Испания, Италия, Франция ва Германия каби кучли бешлик аъзолари қаторида умумий ҳисобда УEФА'нинг 21 та, КОНКАКАФ'нинг 7 та, КОНМЕБОЛ'нинг 1 та, ОФК'нинг 5 та Лигаси бор. Осиё қитъасидан эса Ўзбекистон қаторида Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Ҳиндистон, Малайзия, Таиланд каби мамлакатлар лигалари ҳам JLA аъзолари ҳисобланади. Бугунги кунда ФИФА, ФИФПро ва бошқа бир қатор ташкилотлар Лигалар билан муносабатларни тартибга солишда айнан JLA билан ҳисоблашади.

Жорий йилдан JLA ўз аъзолари бўлган лигалар тузилмасини тубдан ўрганиш, уларнинг турли жабҳаларда қандай иш олиб бораётганини кўздан кечириш ва ривожланишига кўмаклашиш мақсадида Лигаларни ривожлантириш дастурини амалга оширишга киришди. ЎзПФЛ ушбу дастурнинг илк иштирокчисига айланаётганлигини мамнуният билан маълум қилади. Биз бу орқали Лига фаолиятига профессионал халқаро ташкилотларнинг баҳо бериши имконияти вужудга келаётгани, ўрганиш хулосалари Лиганинг истиқболдаги ривожланиш йўналишларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши мумкинлигини қайд этамиз.

Дастур доирасидаги ўрганишлар май ойидан расман старт олади. JLA Ривожланиш ҳамда тадқиқотлар бўлими бошлиғи Станислав Штипков бир ой давомида турли йўналишлар доирасида Лига билан мулоқот ўрнатади ва маълумотлар тўплайди. У июн ойи аввалида Тошкентга келиб, бир неча кун давомида Лига фаолиятини синчковлик билан кўздан кечиради. Кейинроқ эса JLA асосчиларидан бири сифатида тарихга кирган Жером Перлемутер ҳамда Чехия футбол лигаси раҳбари Томас Бартанинг пойтахтимизга ташриф буюриши кўзда тутилган.

Тошкентга ташрифи давомида Жером Суперлига клублари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади. Унинг ўзи ва Чехия футбол лигаси раҳбари Томас Барта клублар раҳбарлари иштирокида тақдимот ўтказади. 7-14 июн саналари оралиғида делегациянинг ЎФА раҳбарияти, шунингдек, Спорт вазирлиги раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
30 апр 19:06:39
Abror_Tursunov
Akmal фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тексда ОФК дан 5 та лига деб туриб 10 та давлат санаб етилган. Қайси бири хато?
Okeaniya mantaqasidan 5 ta adashmasam
   
30 апр 17:13:09
Akmal
Тексда ОФК дан 5 та лига деб туриб 10 та давлат санаб етилган. Қайси бири хато?
   
30 апр 14:06:27
dessi anvar
один рабочий четыри уполнамочий бўларканда
championat.asia
Яндекс.Метрика