UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  3 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  11

Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди" Янгиликлар

Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи бўлимни яхши бошладик, гол ҳам урдик, назорат ўз қўлимизда эди. Аммо афсуски, ўз хатомиз туфайли тўпни йўқотиб гол ўтказиб юбордик. Биз учрашувдан аввал йигитларга айтгандик, "Бухоро" стандарт вазиятларда яхши ҳаракат қилади деб. Рақиб иккинчи голни уриб олгач, чуқур ҳимояланди, бу эса бизга қийинчилик туғдирди.

- "Шўртан" голдан сўнг нега ўйинни сусайтирди?

- Тўғри айтдингиз, голгача жуда яхши ўйнаб тургандик, лекин нимагадир тўп киритганимиздан сўнг бироз пасайиб қолдик. Яккакурашларда ҳам ютқаздик. Ҳозирги футбол кўп куч талаб қилади, агар сиз яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика фойда бермайди.

- "Шўртан"да ёш таркиб ўйнаяпти. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Ўйиндан ўйинга вақтимиз кам бўляпти. Шу боис кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олмаяпмз. Ёшларга ҳам эътибор беряпмиз, фақат вақт керак. Ҳимоядан чиқишда ҳам, ҳужумни ривожлантиришда ҳам машғулотда синаб кўрганларимиз бугун ўхшамади.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 июн 12:02:58
Аброр Ибрагимов
Шуртан галаба козониши учун ракиб жамоа ун киши колиши керак эди худди Андижон ва Сурхон каби. Энг асосийси ану Анвар тожикни кетгани яхши булли. Энди жамоага Асрор Аликуловн бош мураббий Акмал Саиткуловни эса ёрдамчи мураббий килиб куйсаларинг зур иш буларди булар иккови олдинам Шуртанда яхши ишлашган бошка мураббийлар эплолмайди!!!
championat.asia
Яндекс.Метрика