UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  0 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  10 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0

Драган Черан: "Нуқта"га яқинлашаётганда бироз қўрқдим" Янгиликлар

Драган Черан: "Нуқта"га яқинлашаётганда бироз қўрқдим"

"Пахтакор" легионери Драган Черан ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Наср"га (1:2) қарши беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Бизни қийин баҳс кутаётгани аён эди. "Ал Наср" сафида қатор яхши савиядаги легионерлар бор. Биз жамоа билан яхши ўйин кўрсатишга уриндик ва буни уддаладик. Ўйин оғир ўтди деб айта оламан.

Пенальти тепаётганда сал қўрқдим. Чунки бир неча дақиқа олдин рақиб ушбу "нуқта"дан адашганди. Лекин хотиржамликни сақлаб, фикримни бир жойга жамладим ва тўпга яқинлашдим.

Муҳими, бугун биз ўз олдимиздаги вазифани бажардик. Энди бор эътиборни ички чемпионат ва ОЧЛ гуруҳ босқичига қаратамиз. Гуруҳимиз жуда кучли, лекин имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Икки қийин ўйинни ютдик. Энди гуруҳда яхши қатнашишга уринамиз", - дейди "Ал Наср" - "Пахтакор" (1:2) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Драган Черан.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Наср"га қарши баҳсни ўз фойдасига ҳал этди. Мазкур баҳсда эса ҳисобни очувчи голни айнан Драган Черан пенальтидан киритди. Бундан аввал эса "Пахтакор" Тошкентда Ироқ клуби "Эйр Форс"ни ютиб плей-офф баҳсида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

"Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари: "Персеполис" (Эрон), "Ал Садд" (Қатар), "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони).

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика