UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  6 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

"Динамо" "Нефтчи"га қарши Жиззахдаги учрашув учун мухлисларга 9 та бепул автобус ажратади Янгиликлар

"Динамо" "Нефтчи"га қарши Жиззахдаги учрашув учун мухлисларга 9 та бепул автобус ажратади

"Динамо" жамоаси Суперлига 2-тури доирасида Жиззахда Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади.

Якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда "Динамо" мухлисларининг Жиззахдаги ўйинга ташкилий тарзда бориб-келиши учун фан-клуб томонидан 9 та катта замонавий автобус қўйилган. Бу автобусларда мухлисларнинг фан-клуб ҳамроҳлигида бориб-келиши бепул бўлади.

"Самарқанд жамоасини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларни 10 март, якшанба куни соат 11:00 да "Динамо" стадиони ёнидаги фан-клуб биноси (стадион кассаси) олдида йиғилишини сўраймиз. Автобуслар стадион ёнидан соат 12:00 га Жиззах шаҳрига жўнаб, ўйиндан кейин яна "Динамо" стадиони олдига олиб келиб қўяди. Жойлар чегараланган бўлиб, сафарга боришни хоҳловчи мухлислардан кечикмай келиш сўралади", — дейилган клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" - "Нефтчи" ўйини Жиззахдаги "Сўғдиёна" марказий стадионида 10 март куни соат 17:15 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика