UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  213 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  6 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Бунақаси бўлмаган! 3 дақиқада 20 мингта чиптага буюртма келиб тушди Янгиликлар

Бунақаси бўлмаган! 3 дақиқада 20 мингта чиптага буюртма келиб тушди

25 ноябрь куни Саудия Арабистони чемпионатида Жидда дербиси бўлиб ўтади.

Шу куни "Ал Иттиҳод" мезбон сифатида ҳамшаҳари "Ал Аҳли"ни қабул қилади. Маълумки, ҳар икки жамоа уй учрашувларини битта стадионда ўтказади. Саудия Арабистони Про лигаси 10-туридан ўрин олган мазкур баҳсга қизиқиш ҳозирдан катта.

Ишонасизми, чипталар ҳали сотувга чиқарилмасдан қандайдир уч дақиқа ичида 20 мингта чиптага буюртма келиб тушди. Бунақаси Осиё футболида камдан кам кузатилади. Тасаввур қилинг-а, 3 дақиқа ичида 20 мингта чиптага олдиндан буюртма!

Энди Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйин танаффус пайтида лотерея ўйналадими-йўқми, буни билмаймиз. Агар каттароқ бирорта соврин қўйилганида бир киши шунча билетни сотиб олибди деб тахмин қилса бўларди. Лекин сир эмас, Саудияда мухлислар шундоқ ҳам футболга қизиқади ва буюртма минглаб фанатлар томонидан берилганини тахмин қилиш қийин эмас.

Турнир жадвалида "Ал Иттиҳод" 9та ўйиндан сўнг ҳали бирорта ғалабага эришмай, 2 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. "Ал Аҳли" эса 19 очко билан 3-ўринда боряпти. Ҳозирча жадвал пешқадами "Ал Ҳилол" - 9та ўйин, 9 ғалаба, 27 очко.

25 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Жидда дербиси бизнинг вақт билан 21:40да старт олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика