UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  0 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  47 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0

"Бойсун тоғлари" болалар футбол мусобақaсига старт берилди Янгиликлар

"Бойсун тоғлари" болалар футбол мусобақaсига старт берилди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 2007 ва 2010 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида футбол мусобақаси старт олди.

3 йилдан буён фаолият олиб бораётган "Локомотив Бойсун" жамоасининг, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳар футбол ассоциациялари билан ҳамкорликда ташкил қилаётган мусобақаси икки ёш тоифасида бўлиб ўтаяпти. 2007 йилда таваллуд топган 8та жамоа икки гуруҳга бўлиниб ғолиблик учун кураш олиб бораётган бўлсалар, 2010 йилда таваллуд топган 6та жамоа 5 турдан иборат ўйинларда иштирок этадилар.


Мусобақанинг очилиш маросими кўтарингки руҳда ташкил қилинди. Миллий чиқишлардан сўнг, Республика мадҳияси янгради.




1-кун натижалари билан танишинг.
2007 йилда таваллуд топган футболчилар.
"А" гуруҳи. 1-тур.
"Локомотив-Бойсун" - БЎСМ Бойсун 5:0
"Шўрчи" - БЎСМ Денов 3:0

2-тур.
"Локомотив-Бойсун" - БЎСМ Денов
БЎСМ Бойсун - "Шўрчи"

3-тур.
"Локомотив-Бойсун" - "Шўрчи"
БЎСМ Денов - БЎСМ Бойсун

"Б" гуруҳи. 1-тур.
"Тошкент Сити" - "Шўрчи Лочин" 5:0
"Шердор Самарқанд" - "Шедевер" 4:0

2-тур.
"Тошкент Сити" - "Шедевер"
"Шўрчи Лочин" - "Шердор Самарқанд"

3-тур.
"Тошкент Сити" - "Шердор Самарқанд"
"Шедевер" - "Шўрчи Лочин"



2010 йилда таваллуд топган футболчилар
1-тур.
"Odil Junior" - "Шедевер" 3:1
"Шердор" - "Шўрчи Лочин" 2:1
"Локомотив Бойсун" - "Шўрчи" 2:0

2-тур.
"Шердор" - "Локомотив Бойсун"
"Шўрчи Лочин" - "Шедевер"
"Odil Junior" - "Шўрчи"

2010 йилларда таваллуд топган жамоалар, "Шўрчи Лочин", "Шедевер" ва "Шўрчи" ҳудудларда кам мусобақа ўтказилиши сабаб, ёши катта футболчиларга ҳам ўйин амалиётини бераяптилар. Шунинг учун бу 3та жамоа конкурсдан ташқари мусобақада қатнашаяптилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика