UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  3 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  11

Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун очко олишимиз жуда муҳим эди. Чунки турнир жадвалидаги ўрнимиз умуман бизни қониқтирмаётганди. Лекин буни уддалай олмадик. Йигитлар қаттиқ ҳаракат қилишди. Уларга бугунги ўйин учун катта раҳмат айтаман. Улар борини бериб майдонда ҳаракат қилишди. Жамоаларнинг ўз турнирлари бор дейишади-ку, ҳозирги замонавий футболда сифатли футболчилар ўйинни ҳам ҳал қилишлари мумкин. Бугун биз буни амалда кўрдик. Дориевни бутун Ўзбекистон гапирмоқда. Айнан шу футболчи сабабли биринчи бўлимни ютқаздик деб ўйлайман. 

Меҳмонда ўйнаётган жамоа учун биринчи бўлимдаги иккита гол жуда катта зарба. Лекин шунга қарамай иккинчи бўлимда ташаббус биз томонда бўлди. Тўғри, қарши ҳужумларда "Сўғдиёна"да ҳам яхши вазиятлар юзага келди. Биз ҳужумга ўтиб, рақиб жарима майдончаси атрофига борганимизда футболчиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти. Ўйин бўйича ҳеч кимга эътирозимиз йўқ. "Сўғдиёна"ни табриклайман. Озми кўпми, бугун бизни трибуналарда қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман", - деди Баҳром Ҳайдаров.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
05 июл 03:38:33
jonny5505
Бахромжон кетт ука чичвордин Акрам булдида Энди манам бориб дафтарини сотгин эплолмадин
   
05 июл 02:39:05
Fesion disegner
Кукон Рахбарияти нима сабабдан бу мураббийлар штабига чикиш эшикларини курсатишмаябди хайронман хар доимгидек Яна маглубият чегараси бордир ахир тугриси Мураббийлар эплолмаябди. Уларни давно алиштириш керак эди. Хурматли Акрамжон Ака Куконлик Жонкуяр мухлисларни хам уйланглар ахир пичок Бориб суякка кадалдику.
   
05 июл 00:39:07
Лазизхон
Тугри харакат килдиз лекин ухшамаяпти хурматни борида кетинг умриз узок булсин балларизга бош булинг узизиям бошка жоеда синап куринг
   
05 июл 00:35:58
Лазизхон
Хурматли бахром ака хеч качон гапирмагандим бу сафар аетаман ака кетинг тугриси эплолмаяпсиз
championat.asia
Яндекс.Метрика