UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  23 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  2 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  41 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  18 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Анталиядаги интервью. Денис Романенко: "Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак" Янгиликлар

Анталиядаги интервью. Денис Романенко: "Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак"

Анталиядаги сўнгги кунимизда "Андижон" Молодованинг "Петрокуб" жамоаси билан назорат учрашувида тўқнашди.

Рақиб жамоа мураббийлар штабига эътибор берар эканман Денис Романенко номига кўзим тушди. Суратларни, маълумотларни аниқлаштирсам бу 2011-2013 йилларда "Динамо" ва "Навбаҳор" дарвозаларини қўриқлаган собиқ дарвозабон. Ўйин вақтида кўришдик. У сайтимизга кичик интервью беришга рози бўлди. 

"Навбаҳор"ни доим ёқимли хотиралар билан эслайман. Наманган ажойиб шаҳар ва мухлислари ҳам шунга яраша. Стадионга келган мухлислар жамоанинг натижасидан мамнун бўлишлари учун охиригача курашар эдик. Косонсойдаги арена ёдимдан чиқмайди. "Навбаҳор" ўйнаган вақтда ишқибозлар стадионни тўлдириб ўтиришарди", - дейди Денис Романенко. 

"Бу жамоа ҳозир ўзбек футболининг етакчиларидан бири. Ҳозир кўп нарса ўзгарганини биламан. Янги майдон, кучли таркибга эга. Чунки Косонсойда тўп тепганимизда бундай шароитлар йўқ эди. Жароҳат олишлар кўп бўларди. "Навбаҳор" ва ўзбек футболини кузатиб бораман. "Лочинлар" ўтган йили кумуш медалларига эга чиқди. Санжар Асқаралиев билан алоқаларни сақлаб қолганман. Фурсатдан фойдаланиб, барчага салом йўллайман". 

"Энг ёдда қолган ўйин "Бунёдкор"ни ўз майдонимизда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимиз. "Бунёдкор" ўша пайт юлдузли таркибга эга эди. Бир нарсани айтишим керак, Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак (кулади). Бу шундай футбол севар шаҳар. Кўпроқ довондаги таксислар билан қизиқарли воқеалар бўларди", - дейди наманганликлар собиқ дарвозабони. 

"Навбаҳор" либосидаги сўнгги учрашувим "Шўртан"га қарши кечган. Ўйинда жароҳат олган эдим. Ҳозир эса "Петрокуб" ва Молдова терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боряпман. Ҳаёт давом этмоқда. 

"Навбаҳор"да бу мавсум мақсади жиддийлиги аниқ. Жамоа бу йил ҳам чемпионлик учун курашади, деб ўйлайман. Клубнинг яхши ҳомийга эгалиги ҳақида эшитдим. Бундай мухлислар албатта чемпионликни бирга нишонлашга ҳақлидирлар. Жамоага омад тилайман", -  дея сўзларини якунлади Денис Романенко.

Абдулазиз Искандаров 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика