UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  0 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  20 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  33 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20

Андижонликлар Қозоғистондаги турнирни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Андижонликлар Қозоғистондаги турнирни ғалаба билан бошлади

Андижон шаҳридаги “Андижон Футбол Академия” тарбияланувчиларидан иборат бўлган болалар жамоаси ҳар йили Россия ва Қозоғистон давлатларида ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этиб келмоқда.

Жорий йилнинг 24 март куни Қозоғистон Республикасининг Олма-Ота шаҳрида навбатдаги халқаро мусобақага старт берилди.

Унда “АФА” жамоаларидан ташқари Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан ҳам жамоалар ташриф буюрганини эътироф этиш лозим.

Мазкур мусобақада “АФА”дан иккита жамоа иштирок этмоқда. Яъни Шохруҳ Ишанов бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2005” ҳамда Лочин Гулдаев мураббийлигидаги “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси.

2005 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақада жами 12та жамоа 3та гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун кураш олиб бораётган бўлса, 2006 йилда таваллуд топган болалар жамоалари сони 16тани ташкил этди.

Аҳамиятлиси “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси турнирдаги илк учрашувини ғалаба билан якунлади. Қозоғистоннинг “Остона-Цесна” жамоасига қарши кечган учрашувда Абдуғани Ғуломов томонидан киритилган ягона гол якунда андижонликларнинг ғалабасини таъмиинлади.

“АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси эса чемпионатнинг дастлабки турида Қирғизистон чемпиони “Бишкек-Илбирс” жамоаси билан рўбарў келди. Якунда томонлар 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган баҳсда андижонликлардан Азизбек Усмонов дубл муаллифига айланди.

Маълумот учун мазкур мусобақа 31 март кунига қадар давом этади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика