UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  1 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  6

Али Ал Ҳабси - Уммон терма жамоасининг асосий юлдузи Янгиликлар

Али Ал Ҳабси - Уммон терма жамоасининг асосий юлдузи

Уммон терма жамоаси бунгача уч марта Осиё Кубогида қатнашган.

Ўзбекистон терма жамоаси 2019 йил 9 январь куни Осиё Кубогидаги илк учрашувини айнан шу жамоага қарши ўтказади. Уммон терма жамоаси бугунги кунда ўзига яраша кучга эга. Бу жамоа Кўрфаз Кубоги мусобақасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. 

Терма жамоанинг энг таниқли футболчиси бу - дарвозабон Али Ал Ҳабси. У Англия премьер-лигасида ўйнаган дастлабки уммонлик бўлди. Тўғрисини айтиш керак, 30 декабрь куни 37 ёшни қарши оладиган дарвозабон Осиёда энг кучли дарвозабонлардан бири ҳисобланади ҳамда унга гол уриш осон эмас. 

Али Ал Ҳабси ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби дарвозасини қўриқлаб келяпти. У бунгача ўз мамлакатининг "Ал Мудҳаиби", "Ал Наср", Норвегиянинг "Лин Осло" ҳамда Англиянинг "Болтон", "Уиган", "Брайтон" ва "Рединг" клублари дарвозасини қўриқлаган. 

Ал Ҳабси терма жамоадаги дебютини 2002 йил Кўрфаз Кубогида Баҳрайнга қарши нишонлаган. У 2004 йилги Осиё Кубогида ҳам иштирок этган. Бу дарвозабон мана 14 йилдирки ўз терма жамоаси сафида юқори савияда ўйнаб келяпти. Ўзининг бир қатор сейвлари орқали Уммон терма жамоасини икки бор (2004 ва 2007) Кўрфаз Кубоги финалига олиб чиққан маҳоратли посбон учинчи уринишда (2009 йил) бош совринни қўлга киритди. 

Али Ал Ҳабси шу пайтгача терма жамоа либосида 130тадан кўп ўйин ўтказган. Бу борада у Уммон терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ва иккинчи ўринлар Аҳмад Муборак билан Фавзи Баширга тегишли. Тажрибали дарвозабон пенальтиларни қайтаришда ҳам устаси фаранг. Унга тўпни ҳаволатиб гол уриш қийин. Бўйи узун бўлгани учун кўп зарбаларни осонлик билан ҳал этади.

Уммон билан бўладиган баҳсда бизнинг футболчилар ниҳоятда совуққон бўлишлари керак. Албатта, ҳар бир дарвозабонда бўлгани каби Али Ал Ҳабсида ҳам камчиликлар бор. Муҳими бизнинг ҳужумчилар ўша камчиликни излаб топиши ва унинг хатосидан унумли фойдаланишда.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика