UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Александр Хомяков: "Машъал" олдига Суперлигага чиқиш бош мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, биз курашамиз" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Машъал" олдига Суперлигага чиқиш бош мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, биз курашамиз"

Про-Лига "А" 1-тури доирасидаги "Шердор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков ўйин борасида тўхталди.

- Чемпионат бошланишини узоқ кутдик. Таркибимизни кўриб турибсиз, ёшлардан иборат. Йигитлар кўрсатмаларни имкон қадар яхши бажаришди. Ўйин давомида икки томонда ҳам ғалабани илиб кетиш имкони бор эди. Бугун омад биз томонда бўлди дейиш мумкин. Охирги дақиқада ғалабани қўлга киритдик.


- "Машъал" ўтган мавсум ҳам Про-Лигани Самарқанддаги ғалаба билан бошлаганди. Айтингчи, Про-Лига "А" савияси қай даража ўзгарган?

- Бу саволга жавоб беришга эрта деб ўйлайман. Ҳа, "Сурхон" ва "Динамо"нинг Про-Лигада энди йўқлиги барибир савияга таъсир қилса керак. Аммо чемпионат энди бошланди, шундай экан Про-Лига-2019 савияси ошди ёки пасайди дейишга ҳали қийналаман. Келинг, яна камида 10 тур ўтказайлик, кейин бу борада жавоб бериш мумкин бўлади.


- ПФЛнинг йил бошидаги қарори "Машъал"га қандай таъсир қилди? Клуб олдига бу йил Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- "Машъал" жамоаси бу йилдан ўз стратегиясини ўзгартириб, асосий вазифа сифатида ёшларни тарбиялаб юқори савияга олиб чиқишни белгилаган. Жамоа таркиби тўлиқ янгиланди, ўтган йилги таркибдан 17 нафар футболчи жамоани тарк этди. Янги ёшларни янги даражага чиқаришни мақсад қилганмиз. "Машъал" олдига айнан Суперлигага чиқиш вазифаси шарт қилиб қўйилмаган бўлса-да, биласиз, Муборак клуби доим ҳар ўйинда ғалабани мақсад қилиши билан ҳам ном қозонган. Шундай экан, вақт кўрсатади балки барча ўйинларда энг кўп очко жамғариб, Суперлигага чиқармиз. Курашишимиз аниқ.


- "Машъал" таркибига назар ташлаб, фақатгина тажрибали Баҳодир Муртазоевни танидик. Ёш таркиб билан Суперлигага чиқишингизга ўзингиз ишонаяпсизми?

- Орзу қилишдан қўрқмаслик керак. Гоҳида орзулар амалга ошади. Ҳар ўйинда ғалаба қозона олсак, нега Суперлигага чиқмаслигимиз керак? Биз албатта ҳар ўйинда ғалаба учун интиламиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика