UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  1 19:30Суперлига. "Қўқон-1912" – "Хоразм" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  0 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" (матнли трансляция)  3 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:04"Сивасспор" — "Анталяьспор". Турғунбоев захирада  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  7 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  34 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  21

БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади? Янгиликлар

БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?

Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида сафарда Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушади.

Хабарингиз бор, терма жамоа 5 июнь куни ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тури доирасида БААга сафар уюштиради. Мазкур баҳс Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга, сабаби айнан шу ўйин натижаси Тимур Кападзе шогирдларини муддатдан аввал ЖЧ-2026га олиб чиқиши мумкин. 

Кўплаб ўзбекистонлик мухлислар термани БААга қарши сафар учрашувда қўллаб-қувватлаш истагини билдиришмоқда. Ҳозирги кунда мухлислар учун асосий муаммо – чипта хариди. Чипталар эса ҳали сотувга чиққани йўқ. Хўш, Абу-Дабига борадиган ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?

"Қабул қилувчи ташкилотлар (ҳозирги ҳолатда БАА футбол ассоциацияси – таҳр.), ОФК ва ташкилотчи уюшма (БАА футбол ассоциацияси – таҳр.) томонидан белгиланадиган алоҳида хавфсиз ҳудудда, ҳар бир иштирокчи ассоциациянинг мухлислари учун стадионнинг соф сотув сиғимининг камида саккиз фоизини таъминлашлари шарт. Сотиб олинадиган чипталар сони тегишли ўйиндан камида ўн тўрт кун олдин қабул қилувчи ташкилотга маълум қилиниши лозим. Меҳмон жамоа, ҳатто чипталар ишлатилмаган тақдирда ҳам, сотиб олинган барча чипталар учун жавобгардир", – дейилади ОФК регламентида.

Шундай экан, Ўзбекистон миллий терма жамоасини стадиондан туриб қўллаб-қувватламоқчи бўлган мухлисларга стадион сиғимининг 8% қисми ажратилади. Учрашув Абу-Дабидаги 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида бўлиб ўтишини инобатга олсак, ватандошларимиз учун 1200 та чипта сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни бўлиб ўтадиган беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+7   
25 апр 15:18:43
sqardor raxmonov
Абдирахмон Фозиловга ҳам чипта буюртма қилинганми?
+5   
25 апр 15:42:18
Bebetto Omadov
Ватан жамоаси учун умуман "фан" клуб керакми? Миллий жамоамизни барча футбол мухлислари хеч кандай "моддий" маънфатсиз (Абдурахмонларсиз) чин дилдан куллаб кувватлашига ишонаман!!! Яна бир нарса, агар шу "фан" клуб керак булса хам унинг "раиси" хеч булмаганда 4 йилда бир янги сайланиши керак эмасми?
+5   
25 апр 15:36:16
Пахтакорим
охириги маълумотларга қараганда БААга виза режими жорий қилинади ва ўзбеклар учун БААга бориш ноқулайликлар бўлади
+4   
25 апр 17:17:15
Камолиддин Каримов
Биз камбагалга хам стадиона Узбекистон миллий терма жамоасини куллаб кувватлаш Насиб килармикин..Тощкентга Уйин куни борсек Киргизистон Билан уйинига .Билет нархини олти юзминг деган киролмаганман.Уйга кайтиб келганман
+4   
25 апр 15:26:06
Яхшидур аччик Хакикат
Фан клубдагилар текинга бориб текинга кирса керак яна билмадим.
+4   
25 апр 15:22:06
Frend Uzbekistan
Mutasaddilar fan klub azolarini terma bollari va delegatlarini ichinda bemalol kirib you tuberlik qilib garov o'ynab oshnasiday gaplshishiga yo'l qo'ymaylar hohlagan odam kirib chiqb yuruvrsa termaligi qoladimi?!
+2   
26 апр 09:24:52
Abdusalom Mirzayev
Ўзи бош мураббий Миржалол бўлиши керак эди, "булар" жиччагина жиччагина деб Копадзени қўйишди, кўрдик Тимур олимпиадада ҳунарини. Ҳалиям кеч эмас Равшан.
+2   
25 апр 16:19:36
Bugatti vieyron
Bebetto Omadov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ватан жамоаси учун умуман "фан" клуб керакми? Миллий жамоамизни барча футбол мухлислари хеч кандай "моддий" маънфатсиз (Абдурахмонларсиз) чин дилдан куллаб кувватлашига ишонаман!!! Яна бир нарса, агар шу "фан" клуб керак булса хам унинг "раиси" хеч булмаганда 4 йилда бир янги сайланиши керак эмасми?
Ўзи бизда фан клуб деганда нотўғри тушунча пайдо бўлиб қолган фан клуб дейишса ўша жамоани бир бўлаги деб тушунилади аслида фан клуб қайсидур бир жамоани ашаддий фанатлари йиғилишиб ихтиёрий клуб тузишади керак бўлса клубни алламбало номлар билан номлашади ҳам ва бу клуб бутунлай ихтиёрий жамоадан алоҳида клуб ҳисобланади бизда эса бу клуб қачонлардир суний ташкил қилинган ва ўша сунийлигича қолиб кетган уларга текин чипта текин бориш келиш ва ҳоказо.. Ҳозирги кунда бундан қутулиш учун ҳақиқий фанатлар ўзлари алоҳида бошқа бир табиий фан клуб ташкил қилиш керак шундагина бу суний фан клуб ўз ўзидан йўқ бўлиб кетади балки Ултрас Бургутлар негизида ташкил қилса ҳам бўлар ёки улар ҳам сунийми жамоадан нимадур олиб туришадими бунисини билмадим
+2   
25 апр 15:58:56
assassin
Узи бир эшитгандим шу фан клубга аъзо булиб олиб бир жойларга кетиб ишлаш виза осонгина олиб масалан кореа каби давлатларга бориш учун футболдан кейин колиб кетиб нелегал ишлашга шу йулдан фойдаланганлар бор эди.
+1   
26 апр 12:52:37
Abdusalom Mirzayev
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аслида ЎзФАси Қосимовга чиққан. Миржалол эса Темурни тавсия қилган!
Бекор иш бўлган, Темур унчалик ҳам кучли мураббий эмас, бўлиши учун 5-10 қовун пишиғи бор.
+1   
26 апр 09:20:21
Abdusalom Mirzayev
Bebetto Omadov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ватан жамоаси учун умуман "фан" клуб керакми? Миллий жамоамизни барча футбол мухлислари хеч кандай "моддий" маънфатсиз (Абдурахмонларсиз) чин дилдан куллаб кувватлашига ишонаман!!! Яна бир нарса, агар шу "фан" клуб керак булса хам унинг "раиси" хеч булмаганда 4 йилда бир янги сайланиши керак эмасми?
Ўзлари бири бирини ҳар йили сайлаб туришса керак
+1   
25 апр 21:39:58
Zoxidjon
Фан клуб умуман кераги йук футбол куриб булмайди!
+1   
25 апр 17:53:56
Rustam Ruzimurod
Кападзе уйинни сотмасинда

...
Миллий термага одам йӯқми
Ё арман
Ё еврей
Ё гуржи

Қосимов 2 марта бошқарди
Абромуф 2 марта
...
Боб Ҳоутон
Катанец
Шулар ӯлиги яхши бизни
Чала тренер чала менеджер
Тотал чилардан.
1998 йилдан бери кутяпмиз
Мундиални...
Қанча футбол мухлиси
Қайтиш ҳам қилди...
Бабаян ни йӯқотиш керак
Ӯзбекистондан

+1   
25 апр 17:19:41
Азим Исмаилов
Хозир хамма жойда дубайдаги пичоквозликда 15 та узбекни камалганлиги холати мухокама килиняпти шу холат хам кейинчалик тасир килиши мумкин
+1   
25 апр 17:16:00
Бахтиёр Ашуров
Яхшидур аччик Хакикат фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фан клубдагилар текинга бориб текинга кирса керак яна билмадим.
Қанақа текин. Таниш билишлик билан. Нарҳлар осионга чиқиб кетади!
championat.asia
Яндекс.Метрика