UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  2 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  3 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  3 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  8 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0

“Насаф” академияси тарбияланувчилари Қатардаги мусобақада иштирок этишади. Барча харажатлар Қатар ҳисобидан Янгиликлар

“Насаф” академияси тарбияланувчилари Қатардаги мусобақада иштирок этишади. Барча харажатлар Қатар ҳисобидан

Ўтган йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашганди.

Қатарда бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш йўлида меморандум имзолагандилар. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Қатардаги дунёга машҳур “Aspire” академиясига ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан танишган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам ана шу тажрибани йўлга қўйиш борасидаги ҳамкорлик масаласида келишувга эришганди.

Қатарнинг дунёга машҳур “Aspire” жамоаси Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчилари иштирокида ташкил этаётган мусобақага, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги меморандумга асосан Ўзбекистондан ҳам футболчиларни таклиф этди.

Мазкур мусобақада 2000, 2001 ва 2003 йилда таваллуд топган ёш футболчилар иштирок этишади. Ўзбекистондан мазкур мусобақада Қаршининг “Насаф” клуби академияси вакиллари иштирок этишади. Хабарингиз бор, “Насаф” академияси 2017 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши академияси сифатида эътироф этилганди. Мусобақа жорий йилнинг 1-5 апрель кунлари ўтказилади.

Ҳар бир ёш тоифасида 16 нафардан футболчини мусобақага олиб бориш мумкин. Академия тарбияланувчиларининг Қатардаги мусобақага бориш-келиш харажатларининг барчаси Қатар футбол Ассоциацияси томонидан қопланади.

Рейтинг: +98   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика