UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  1 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   1 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  4 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  103 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  109 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Олимпик Мобиуз" - "Арал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов фикрларини билдирди.

Нишонов: "Йигитларга раҳмат айтаман. "Арал" исталган жамоага кураш таклиф қила оладиган жамоа. Бу баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Имкониятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик, йигитлар кўрсатмаларни бажаришга интилишди".

- "Олимпик-MobiUz" ҳужумкор ўйин намойиш этди, аммо рақиб гол урганидан сўнг негадир жамоангиз концентрацияни йўқотиб қўйди ва "Арал" яна учта гол уришга яқин келишди...

- Тўғри, 2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди. Юқорироқда ўйнайдиган футболчиларимиз прессингдан тўхташди ва рақиб кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди, натижада "Арал" гол уриб кетди.

- "Олимпик-MobiUz" ёшлардан иборат жамоа. 60 дақиқадан сўнг кўплаб футболчиларингизни оёғи тортишиб қолди. Про лигада ўйин кам. Шу нарса футболчиларнинг тайёргарлигига таъсир қиляптими?

- Бу факт ҳам таъсир қиляпти. Аммо терма жамоа йиғинларини унутмаслик керак. Қозоғистон билан баҳсда 10 нафар футболчимиз иштирок этди, U-18 жамоасида ҳам 3 нафар вакилимиз бор. Ҳисобдан келиб чиқиб, ўйинни чўзишга уринган бўлишлари мумкин. Баҳсдан сўнг уларга юзланганимда "Ҳаммаси жойида" дейишди. Бундай қилиш нотўғри, ўсишни, ривожланишни истайдиган футболчи 90 дақиқа максимал ўйнашга интилиши керак.

- Жамоа Суперлигага чиқса, келаси мавсум учун таркибни кучайтириш режаларингиз борми?

- Агар Суперлигага йўл олсак, таркибни кучайтирмасак бўлмайди. Лекин ушбу футболчиларни сақлаб қолган ҳолда янги ўйинчиларни жалб қилишимиз шарт.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика