UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  0 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  6 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  4 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган" Янгиликлар

Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" (2:2) ўйинидан сўнг пойтахт жамоаси ярим ҳимоячиси Амир Тўрақулов учрашув ҳақидаги бир нечта саволларга жавоб қайтарди.

- Учрашув ҳақида. Жамоа унга қандай тайёргарлик кўрганди, рақибдан нималар кутилганди?

- Учрашувга жуда жиддий ёндашдик, рақибнинг кучли ва заиф томонларини чуқур таҳлил қилдик. Ўйин осон кечмаслигини билардик. Боримизни беришга ҳаракат қилдик, аммо омад кулиб боқмади.

- Учрашув қандай ўтди? Нима иш берди, нима ўхшамади?

- Ўйин кескин ўтди. Биринчи бўлимда режамизни амалга оширишга муваффақ бўлдик. Аммо танаффусдан сўнг ташаббусни рақибга бериб қўйдик ва кейин ўзимизга келиб олдик. Иккинчи голни уриб, қайтиш қила олдик.

- Голингиз чиройли чиқди. Ўша пайтда нимани ўйлаб тургандингиз? Уни кимга бағишладингиз?

- Табрик учун раҳмат. Тўп дарвоза кирганида чексиз қувонч ва ҳаяжон ҳис этдим. Бу гол жамоага қўл келиши ҳақида ўйладим.

- Голни нишонлаш пайтида сальто қилдингиз. Бу ўз-ўзидан қабул қилинган қарорми ёки режалаштирилганмиди?

- Йўқ, режалаштирилган эди. "Бухоро"га гол урганимдан кейин сальто отмоқчи эдим, аммо бу амалга ошмаганди. Шундай қилиб, гол уришимга ишончим комил эди, қулай пайтни кутдим ва шу тарзда нишонлашга тайёрландим.

- "Бунёдкор" кўпинча характер кўрсатиб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятлардан қутулиб қолади. Буни қандай уддалайсизлар?

- Илёс Зейтуллаев доим охиригача ўйнаш кераклигини айтади. Унинг бизнинг шиоримизга айланган учта сўзи бор: ишонч, умид ва муҳаббат. Улар бизга охирги сонияларгача курашишда ёрдам беради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика