Про лигада ҳам қатнашмайдиган "Турон"нинг тақдири нима бўлди?
08 фев 22:00
Янгиликлар
Про лигада ҳам қатнашмайдиган "Турон"нинг тақдири нима бўлди?
Клуб матбуот хизмати бу ҳақида расмий хабар эълон қилди:
Аввал хабар берилганидек, ҳозирги кунда клубимиз молиявий қийинчиликлар гирдобида бўлиб турибди. Мазкур вазиятда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси "Турон" жамоамизнинг келгусидаги фаолиятини сақлаб қолиш мақсадида амалий чора-тадбирларни амалга оширдилар. Шундан келиб чиқиб ҳозирги кунда клубимиз Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят футбол ассоциацияси қарамоғига ўтказилди ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши белгилаб олинди.
Юзага келган мавжуд молиявий вазиятдан келиб чиқиб «Турон» клубимиз 2024 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказади. Жамоамиз мухлислари бизни ёлғизлатиб қўймасликларига, мунтазам қўллаб-қувватлаб боришларига ишонган холда келгуси йилларда клубни аввалги мавқейига қайтариш учун барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қиламиз",- дейилади клуб эълон қилган хабарда.
Фикрлар