UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  1 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  9 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  3 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  5 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  6 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  17 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  31 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  16 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7

Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади Янгиликлар

Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон футбол ҳакамлиги тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ёш ҳакамларнинг назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ҳакамлар академияси ташкил этилди.

Бугун “Чиғатой” спорт базасида ЎФА раҳбарияти, тажрибали инструкторлар ҳамда истиқболли ёш ҳакамлар иштирокида академиянинг расмий очилиши муносабати билан учрашув бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга академиянинг асосий вазифалари, ўқув дастурлари ҳамда ёш ҳакамлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўз нутқида ушбу лойиҳа нафақат юртимизда, балки минтақада ҳам футбол ҳакамлигининг тараққиётида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, илгари амалга оширилмаган бу ташаббус мамлакатимиз ҳакамлик тизимини жаҳон стандартларига мослаштиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.

“Футбол ҳаками ҳар бир қоида, ҳар бир тафсилотни мукаммал билиши, доимо ўз устида ишлаши зарур. Ҳакамлик – бу нафақат билим, балки фидойилик ва юксак масъулиятни талаб қиладиган касб”, деди Равшан Эрматов.

Ҳакамлар академияси ёш мутахассисларга халқаро майдонларда ўйинларни бошқариш учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни шакллантиришда, уларнинг касбий ривожида муҳим роль ўйнаши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида ўзбек футболининг нуфузи ва сифати ошишига хизмат қилади.

Янги Академия нафақат ўқув маркази, балки ёш ҳакамлар учун тажриба алмашиш, таҳлил қилиш ва доимий ўсиш учун имконият тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, академиядаги таълим жараёни 6 та модулдан иборат бўлиб, амалий машғулотлар орқали саралаб олинган 25 нафар ҳакамлар 6–12-май кунлари ўқув курсининг 1-модулида иштирок этишади. Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган ҳакамлар Биринчи лига, Пролига, Суперлига ва ОФК таснифидаги турнирларни бошқариш учун тавсия этилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 май 20:12:14
Demirbay Deniz
Нимани урганишади у ерда хакамлар?
   
07 май 19:47:12
Saidjahon
Супер янгиликку...бошка изох топа олмадим.
   
07 май 18:12:55
dessi anvar
ўзбек ва жаҳон футболи учун оламшумул воқеа юз берибди вооо ажабоо қарсаклар энди қайси клуб пинкодга тушади
   
07 май 17:59:16
oltin top
Кечик полларга этибор бермай бирон жамоани эркин уйнашига катта шароит яратиб беришни нархини, ракибгга йук жойдан кизил бериб ракибни кучсизлантириб беришни нархи,йук жойдан пеналти куйиб беришни нархлари акадимиямиздаги еш хакамларга тушинтириб борилади....деб кушимча хам килингларда )))(хазил)
   
07 май 17:30:59
Alixon Qodirov
Bemaza qovunni urig'i kup buladi
championat.asia
Яндекс.Метрика