UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Месси МСЛнинг тарихий рекордини ўрнатди. Унгача ҳали ҳеч ким бу ишни уддалай олмаган  1 08:30Sofascore. Иккита ассист ва пенальти ишлаган Турғунбоев жуда катта баҳога лойиқ кўрилди  3 07:56Суперлига. Бугун 21-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:25Элит Чемпионлар лигаси. Бугун «Пахтакор» ўйнайди  9 02:10Осиёнинг барча энг яхши ёш футболчисини биласизми, улар орасида ўзбекистонлик ўйинчи ҳам бор  3 02:00Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"га 5та гол урди  11 01:47А Серия. "Рома" ўз уйида "Интер"га мағлуб бўлди, Шомуродов майдонга туширилмади  16 01:01Влахович АПЛ клубига ўтиши мумкин?  0 00:32"Реал" ва "Манчестер Сити" Италия терма жамоаси ўйинчиси учун курашмоқда  0 23:20Френки де Йонг мушакдаги дискомфорт сабаб "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 22:59РПЛ. "Рубин" Нижний Новгородда "Динамо" томонидан тор-мор этилди  1 22:45Камолиддин Тожиев "Ал-Шорта"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди?  9 22:36АПЛ. Салаҳ ва Жонснинг голлари "Ливерпуль"га "Челси" устидан ғалабани тақдим этди  21 22:08Виталий Левченко: "Замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ"  15 21:49Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда мағлубиятга учради, Юсупов сариқ карточка олди  1

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" сўнгги дақиқаларда "Қизилқум"га пенальтидан гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" сўнгги дақиқаларда "Қизилқум"га пенальтидан гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Coca Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Насаф" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

4-тур

"Қизилқум" – "Насаф" 1:1

1 апрель. Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 18:15

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Сардор Нишонбоев, Санжар Шоюсупов, Ерлан Нуржанов

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Рустам Тоғаев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: 1:0 — 54, Ислом Кенжабоев, 1:1 — 90+6, Зафармурод Абдираҳматов.

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Авазхон Маматхўжаев, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Самандар Шукуриллаев, 10.Ислом Кенжабоев, 11.Жасур Холтўраев (9.Ҳумоюн Абдуалимов, 82), 23.Шерали Жўраев (25.Азизбек Усмонов, 67), 24.Ифеаньи Ифеаньи, 75.Олег Толмасов, 77.Ойбек Нурматов, 87.Алишер Саноев (30.Ислом Тошпўлатов, 69)

Захира: 22.Артём Макосин, 20.Тимур Набиев, 26.Виктор Мбаома, 79.Диёр Раҳматиллоев

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (15.Жўрабек Маннонов, 81), 17.Суҳроб Нуруллоев (19.Матеус Лима, 58), 23.Сардор Саъдуллаев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 74), 34.Шерзод Насруллаев (2.Алибек Давронов, 81), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов (18.Баҳром Абдураҳимов, 74)

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 22.Шоҳмалик Комилов, 30.Азиз Холмуродов, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев

Огоҳлантириш: Жасур Холтўраев (17), Сардор Саъдуллаев (28), Жавоҳир Сидиқов (41), Самандар Шукуриллаев (43), Жавоҳир Илёсов (73), Авазхон Маматхўжаев (90+5)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+6. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зафармурод Абдираҳматов ҳисобни тенглаштирди!

90+4. Пенальти! Авазхон Маматхўжаев Ғайбуллаевга нисбатан қоидабузарлик амалга оширгани сабабли мезбонлар дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. 

90. "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда.

86. "Қизилқум" мухлисларини тер босадиган вазият юзага келди. Стандарт вазиятда Ғайбуллаев томонидан йўлланган тўп рикошет ҳосил қилиб, дарвоза устунига урилиб, пешонасини ғурра қилиб олди.

84. Тўп "Насаф" футболчиларида... яна "Насаф" футболчиларида... Тепди! Ҳалиям "Насаф" футболчиларида...

82. "Қизилқум"да ўзгариш: Ҳумоюн Абдуалимов Жасур Холтўраевни алмаштирди.

81. "Насаф"да икки ўзгариш: Жўрабек Маннонов Жавоҳир Сидиқов билан, Алибек Давронов Шерзод Насруллаев билан ўрин алмашди.

77. "Насаф"нинг 77-рақамли футболчиси 77-дақиқада 77 ёшли футболчи сингари зарба йўллади.

74. "Насаф" таркибида икки ўзгариш: Азизбек Амонов ўрнига Баҳром Абдураҳимов, Сардор Саъдуллаев ўрнига Зафармурод Абдирахматов майдонга туширилди.

72. Ойбек Бозоров дастлаб бир рақибини, кейин иккинчисини алдади, сўнгра тўп Бозоровни алдади. 

69. Мезбонларда яна бир ўзгариш: Алишер Саноев ўрнига Ислом Тошпўлатов туширилди.

67. "Қизилқум"да ўзгариш: Азизбек Усмонов Шерали Жўраевни алмаштирди.

66. Кенжабоев Месси бўлгиси келди, босиб ўтган йўлининг ярмига Месси бўлди ҳам, қолган ярмида эса "Қизилқум" футболчиси эканлиги билиниб қолди.

63. Ғайбуллаев ўзини хурсанд қилмайдиган зарба йўллади.

59. Амонов рақиб дарвоза тўрини ён тарафдан титратди.

58. "Насаф"да ўзгариш: Матеус Лима Суҳроб Нуруллоев ўрнига майдонга туширилди.

54. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Кенжатой Кенжабоев қарши ҳужумда чаққонлик эвазига ўзи вазиятни ҳал қилди!

50. Омоновнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпнинг қаноти чиқди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Бозоров эса Мозговойнинг бироз аввалги натижасини янгилади.

44. Мозговойнинг бош билан йўллаган зарбаси мўлжалга бориши учун рақиб дарвозаси Hilton баландлигича бўлиши лозим.

43. Самандар Шукуриллаев Бозоровни хафа қилгани учун огоҳлантирилди.

Ҳамкасбларим ифторлик маҳали мириқиб паловхонтўрани еб ўтирибди. Бирови нон ушатиб емоқда. Мен эса мазкур баҳсга термулганча пушаймон еб ўтирибман. 

41. Жавоҳир Сидиқов ҳам сарғайганлар сафига қўшилди..

38. Шифокорларни ҳакам майдон четига чиқармаса ҳам бўлвераркан, телевизорда ҳаммадан кўпроқ шу кишилар кўриняпти.

33. Бугунги баҳс ҳозирча тўқнашувлар билангина ёдда қолмоқда.

28. Ҳакам рақиб жарима майдонида хомуш ётгаан Саъдуллаевдан яхши санъаткор чиқишини уқтирган ҳолда уни тақдирлади.

25. Дастлаб "Насаф" футболчиларининг зарбалари, сўнгра "Қизилқум"нинг тезкор қарши ҳужуми ажойиб сўзига қарама-қарши маънодаги кўринишни ҳосил қилди.

24. Нурматов рақиб футболчисининг бошини тўп билан адаштириб қўйишига бир баҳя қолди.

17. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас ҳакам яна Холтўраевга қараб "Братишка, хаёлинг жойидами, футболда тўпни тепиш мумкин, оёқни эмас", дея огоҳлантирди.

17. Ҳакам Холтўраевга қараб "Футболда тўпни тепиш мумкин, оёқни эмас", дея эслатиб қўйди.

14. Ифеаньи Бозоровнинг бутсасини кир қилгани сабабли "Насаф" футболчиси ётиб олди.

12. "Қизилқум" футболчиси жарима зарбасини Абдувоҳид Неъматовнинг қўлига аниқ йўллади.

9. "Насаф" футболчисининг бурчакдан ижро этган узатмасидан сўнг "Қизилқум" ҳимоячиси ҳисобни очиши мумкин эди.

6. Маматхўжаев ҳеч кимга пас берди.

Илк дақиқалардан навоийлик мухлислар томонидан "Вай, вай, вай..." буёғини айтмаса ҳам бўладиган таронанинг мусиқаси ижро этилган ҳолда қўллаб-қувватланмоқда.

1. Учрашувни мезбонлар бошлаб берди.


Жамоалар 3х4 суратга тушиб олишди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Қизилқум" оқ-қизил, "Насаф" тўқ кўк рангдаги либосларда ҳаракат қилади.


Соат 18:00 бўлгач, телевизорни уйқудан уйғотиб, ушбу учрашув эфирга узатиладиган телеканалга разм солсам, чиройли кийинган ҳурлиқони намойиш этишаётган экан. Унақада бўлажак учрашув тўрт соат давом этса ҳам розиман деб турганимда ўйин вақти 18:15 эканлиги ёдимга тушиб қолди. Ҳечқиси йўқ, мазкур баҳс ҳам шу қиз сингари чиройли руҳда ўтишини тилаб қоламан.


Кўпчилик ҳозирда Англия Премьер-лигаси доирасидаги "Манчестер Сити" — "Ливерпуль" учрашувини ёстиққа ёнбошлаганча кузатаётгандим. Биз эса бу ўйинни четга суриб қўйиб, диққатимизни Навоийдаги беллашувга қаратамиз. Зеро, янги замон машойихларидан бири таъкидлаганидек, "Суперлигани алишмасман бошқа лигага, Суперлига тенгдир Суперлигага..."


Ассалому алайкум, қуёшбобо кондеционерини ошириб бораётган бир паллада рўза бўлишига қарамасдан, футболдан завқ олишдан қайтмайдиган ишқибозлар! Бугун Навоийда Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Насаф" учрашуви гувоҳига айланамиз. Сўнгги йиллардаги ўзаро тўқнашувларда "аждарлар"нинг алангаси рақибни жизғанак қилмоқда. Аммо жорий мавсум мезбонлар ўз мухлислари қаршисида ижобий натижа учун бор имкониятини ишга солса керак. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика