UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимнинг ўзида йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган бўлишимиз керак эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимнинг ўзида йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган бўлишимиз керак эди"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.


- Йирик ҳисобда ютадиган даражада вазиятлар ярата олдик. Биринчи бўлимдаёқ барчаси тугаши керак эди. Гол урмаганимиздан кейин рақиблар имкониятидан фойдаланиб кетди. Албатта, биз 2 очко йўқотдик. Бугунги ўйиннинг айрим вазиятларидан кўнглимиз тўлмади.

- Бугун ўйинни дуранг сари етаклаган омиллардан бирини Шерзод Насруллаевнинг хатти-ҳаракатларини ҳам қўшса бўладими?

- Бу ҳақда Шерзоднинг ўзи билан ҳам гаплашдик. Футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини бундай тутмаслиги керак. Буни унга айтдик ва хунук ҳолатлигини тушунтирдик. Кўп жойларда ҳакамларнинг "Насаф"га ёрдам бераётганини ёзишмоқда. Лекин биз бу мавсум кўплаб ўйинларни бир киши кам бўлиб ўтказдик. Лекин буни ҳеч ким ҳеч қаерда ёзмаяпти. "Динамо" билан ўйинда 10-дақиқада, "Қизилқум" билан ўйинда 15-дақиқада қизил олдик. 10 киши бўлиб ўйнаш қийин, шундай бўлса-да, биз ўйинни ўз томонимизга оғдиришга ҳаракат қилдик ва кўпроқ ҳужум қилишга қаратдик. Шуни айтиш керакки, қизилдан кейин айрим футболчиларда ғалаба қозониш иштиёқи уйғонмоқда. Лекин Шерзоднинг ўзини бундай тутишини қоралаймиз. У нафақат ўзини, жамоасини ҳам оғир аҳволга солиб қўйди.

- Бобир Абдихолиқовнинг ўзгартирилиши сабаби нима? У яхши ўйин кўрсатаётганди.

- Ҳужумчилардан доимо гол уриш талаб қилинади. Ҳисобласак, у бугун 4та вазиятдан гол ура олмади. Шу боисдан уни ўзгартириб, схемани ҳам ўзгартиришни хоҳладик. Бобирни 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин ўзгартирдик. Шу пайт жамоа позицион ўзгаришларга мухтож эди. 

- Иккинчи бўлимда бир йўла 4та ўзгариш амалга оширдингиз. Режангизга кўра нималар ўзгариши керак эди?

- Аввалига 3 ўзгариш қилишни режа қилгандик. Айрим футболчилар чарчаб қолгани учун кучларни янгилаш вақти келганди. Қизил карточкадан кейин режалар ўзгарди. Рақибнинг ўйинидан келиб чиққан ҳолда тактик ўзгаришлар амалга оширдик.

- Натижага мураббий жавобгар бўлганидан кейин улар жамоаси учун оддий тактика танламайди. "Насаф" бор кучини бериб ўйнаганда ОЧЛда қандай натижалар қайд этишини кўрдик. Бироқ турнир жадвалида пастки ўринлардаги жамоаларга қарши кучига паст баҳо бергандек туюлмаяптими?

- Балки биз рақибнинг кучига кўпроқ баҳо бериб юборгандирмиз. Чунки "Бунёдкор" билан ўйинда икки гол фарқи билан олдинда бораётгандик. Бугун ҳам ҳисобда олдинда эдик. Йигитлар ҳисобда олдинга чиқиб олганидан кейин бўшашиб қолишмоқда. Балки шунга ҳам боғлиқдир. Кучли жамоаларга қарши тайёргарлик бошқача бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам футболчиларда шу ҳолатлар бўлиб туради. Шу сабабли уларга ҳар қандай рақибга жиддий қараш кераклигини айтамиз. Бу нарсаларга эътибор қаратмасак кутилмаган натижалар ва очко йўқотилиши кўпроқ бўлади. Шу сабабли ҳеч кимни айбдор сифатида кўрсатмайман. Етакчимиз, ҳали ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда ва вазифани бажаришимизга ишонаман.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика