UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  2 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

Суперлига. "Олимпик" "Қизилқум"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида навоийликлардан ўзиб кетди Янгиликлар

Суперлига. "Олимпик" "Қизилқум"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида навоийликлардан ўзиб кетди

Ўзбекистон Суперлигаси 21-тур доирасидаги "Олимпик" — "Қизилқум" ўйини якунланди.

Олимпик

Суннатилла Абдуллажонов - 45'

Суперлига. 21-тур

20/10/2024, 17:15

0
:
1
Тугади

Қизилқум

45'
90'
23'  Эдем Неманов
45'  Суннатилла Абдуллажонов
45'  Муҳаммадбобур Мўйдинов
61'  Риан Исламов (Мақсудхўжа Аълохўжаев)
61'  Суннатилла Абдуллажонов (Самандар Қодиров)
85'  Фаррух Мухторов (Анвар Алижонов)
85'  Акбар Ўктамов (Муҳсин Бозоров)
90'  Муҳаммадбобур Мўйдинов (Рустам Жаҳонов)
29'  Муҳаммадали Ғиёсов
46'  Фаррух Жўраев (Жамолиддин Убайдуллаев)
46'  Файзуллобек Жуманқўзиев (Акаки Шулая)
58'  Гиорги Кухианидзе (Диёр Раҳматиллоев)
70'  Жамолиддин Убайдуллаев
79'  Жамолиддин Убайдуллаев (Даврон Анваров)

"Олимпик" - "Қизилқум" 1:0
20 октябрь 2024 йил. Тошкент, "Жар" стадиони. 17:15
Ҳакамлар
: Достон Раҳмонов, Александр Сидоров, Сардор Умрзоқов, Алишер Тўхтасинов
ВАР: Никита Мустафин
АВАР: Андрей Цапенко
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Даврон Иброҳимов. 

Гол: 1:0 — 45+2, Суннатилла Абдуллажонов (Муҳаммадбобир Мўйдинов)

"Олимпик": 99.Эдем Неманов, 8.Нодир Абдихолиқов, 9.Акбар Ўктамов (15.Муҳсин Бозоров, 85), 10.Фаррух Мухторов (11.Анвар Алижонов, 85), 16.Риан Исламов (5.Мақсуд Аълохўжаев, 61), 18.Акбар Абдирасулов, 19.Аҳмад Анваров, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 29.Улуғбек Шарипов, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов (28.Рустам Жаҳонов, 90+4), 77.Суннатилла Абдуллажонов (64.Самандар Қодиров, 61).

Захира: 1.Шукрон Йўлдошев, 7.Тимур Тўлегенов, 17.Жалолиддин Содиқов, 81.Абдулазиз Абдусаломов.

"Қизилқум": 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 2.Фаррух Жўраев (71.Жамолиддин Убайдуллаев, 46, 7.Даврон Анваров, 79), 4.Илҳомжон Ваҳобов, 6.Асрор Ғофуров, 8.Гиорги Кухианидзе (79.Диёр Раҳматиллоев, 58), 10.Элгужа Лобжанидзе, 13.Николай Тарасов, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (11.Акаки Шулая, 46). 

Захира: 21.Жаҳонгир Маматқулов, 3.Достон Турсунов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 20.Бобомурод Бозоров, 24.Абдуҳолиқ Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Эдем Неманов (23), Муҳаммадали Ғиёсов (29), Жамолиддин Убайдуллаев (70).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. Ўзгариш.

"Олимпик"да охирги ўзгариш рўй берди.

90+2. Зарба!

Шулая томонидан бурчакдан узатилган тўпга Қамбаров бош билан ноаниқ зарба йўллади.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Ўзгаришлар 

"Олимпик"да яна икки ўзгариш бўлди.

84. Зарба

Шулаянинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

83. Хавфли вазият!

"Қизилқум" томонидан амалга оширилган стандарт вазиятни Неманов бартараф этди.

80. Зарба!

Меҳмонлар томонидан йўлланган хавфли зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

79. Ўзгариш.

Захирадан майдонга тушган Убайдуллаев яна зазирага олинди. Анваров ўйинга тушди.

78. Зарба! 

Иброҳимовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси рақиб посбони учун қийинчилик туғдирди, аммо аниқлик борасида мезбонлар футболчиси бироз адашди.

76. Зарба!

Лобжанидзенинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

73. Зарба!

"Олимпик" футболчисининг жаримадан йўллаган зарбасини Сайётов эгаллаб олди.

72. Баҳсли вазият!

"Олимпик" жарима майдонида тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

70. Огоҳлантириш.

Убайдуллаев Иброҳимовга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

69. Зарба!

Диёр Раҳматуллаев бир неча рақибини алдаб ўтган ҳолда чап оёқда кучли зарба йўллади, аммо Неманов тўпни қайтарди.

Гол бекор қилинди.

62. ГОЛ! 

Бир дақиқа илгари захирадан майдонга тушган Самандар Қодиров ҳисобдаги фарқни оширди! Ҳакамни ВАР монитор қаршисига чорлади. Пас бериш чоғида тўп Ўктамовнинг қўлига теккан бўлиши мумкин.

61. Ўзгаришлар.

"Олимпик"да икки ўзгариш амалга оширилди.

58. Ўзгариш.

"Қизилқум" сафида Кухианедзе ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушди.

55. Фол

Шулая ҳужумда қоидабузарлик ишлатди.

53. Зарба.

Раҳматуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

52. Бурчак зарбаси

Меҳмонларнинг узатмасини "Олимпик" ҳимоячилари бартараф этди.

46. Ўзгаришлар.

"Қизилқум" тайм аввалида икки ўзгаришга қўл урди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. ГОЛ! 

Абдуллажонов уч-тўрт нафар ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди! Футболчини голини либосини ечган ҳолда нишонламоқчи бўлди, бироқ жамоадошлари бунга йўл қўймади.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

38. Фол

"Қизилқум"нинг биратўла икки нафар футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилди.

35. Зарба!

Бурчакдан узатилган тўпга Тарасов бош билан зарба йўллади, Неманов тўпни қайтарди.

33. Офсайд.

Ўктамов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

29. Огоҳлантириш.

Ғиёсов "Олиимпик" Мухторовнинг оёғини босиб олгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

27. Зарба.

Исломовнинг стандарт вазиятдан йўллаган зарбаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

23. Огоҳлантириш. 

Ўзаро келишмовчилик содир этгани учун Неманов огоҳлантирилди. У жарима зарбасини амалга ошираётган пайт Ғиёсовнинг оёғини тепиб юборди.

21. Зарба!

Ғофуровнинг жарима майдонига яқин нуқтадан йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячиси боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

16. Зарба.

Стандарт вазият натижасида Лобжанидзе зарба йўллади, "Олимпик" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

13. Зарба.

Исломов узоқ масофадан зарба йўллади, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди.

11. Зарба!

Иброҳимов чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, марказга пас берди, рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Зарба

Жуманқўзиевнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, аммо "Олимпик" дарвозабони учун хавф туғдирмади.

5. Фол

Майдон марказида Ғиёсовга нисбатан қўполлик ишлатилди.

1. Хавфли вазият!

Ғиёсов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, бироқ Немановнинг саъй-ҳаракатлари эвазига "Қизилқум" футболчиси дарвозани ишғол қила олмади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Олимпик" оқ, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика