UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09"Олимпик-MobiUz" - "Локомотив". Таркиблар билан танишинг  0 15:50Криштиану Роналду Жоржина билан тўйи қачон бўлишини эълон қилди  2 15:04Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди  0 14:36Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши асосий таркиби маълум  2 13:51Слот: "Каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"  8 12:50U-17 Жаҳон чемпионати олдидан. Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келдик"  10 12:43Футзал бўйича Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония ва Австралия билан бир гуруҳда  6 12:11Про лигада 2-ўринни олган клуб: "Суперлигада жой йўқ, деб қўяверинглар"  10 10:50Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади  4 10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  40 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  7 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   36 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   12 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   6 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  17

Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда Янгиликлар

Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда

Сўнгги миш-мишларга кўра, "Арсенал" ҳужумчи Габриэль Жезусга умид боғламаяпти ва уни қишда сотишга тайёр.

Бироқ ҳужумчининг ўзи таслим бўлмоқчи эмас.

Бразилиялик футболчи тиззасидан олган жароҳати фаолиятидаги энг оғири бўлганини айтди, аммо у тикланиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда ва таркибдаги ўрин учун курашишни хоҳлайди.

"Арсенал"га қўшилганимдан бери қийин даврларни бошдан кечирдим, аммо ажойиб дамларни ҳам ўтказдим — кўп ўйнадим, яхши формада эдим. Гол ура олмаганимда ҳам, майдонда бўшлиқлар очиб, вазиятлар яратардим. Аммо, афсуски, жароҳатларни назорат қилиб бўлмайди. Бу менинг ҳаётимдаги энг қайғули давр, бу мен энг юқори чўққида эканлигимда содир бўлди.

Мен яхши шуғулланардим, тўғри овқатланардим, дам олардим, тикланардим — ва кейин шунақа воқелик рўй берди. Энди тушундим: ўзим ҳақимда янада кўпроқ қайғуришим керак экан. Мен ҳар доим 100 фоиз жон куйдирардим, лекин агар иш юкини бошқара олмасам, яна муаммога дуч келишим мумкин", – деди Жезус лондонликлар матбуот хизматига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 окт 15:57:20
Bekzod
Сарлавха бошка макола учун шекилли
championat.asia
Яндекс.Метрика