Аббос Махсталиев нима учун "Монако"га ўтмаган? Уни Францияга олиб борган агент бор ҳақиқатни айтди
20 мар 2024 12:30
Янгиликлар
Аббос Махсталиев нима учун "Монако"га ўтмаган? Уни Францияга олиб борган агент бор ҳақиқатни айтди
Собиқ агент, бугунги кунда "Пахтакор" клубида ишлаётган Равшан Салимов Аббос Махсталиевнинг ўз вақтида "Монако"да кўрикда бўлиб қайтганини ёдга олди.
"Аббосни "Монако"га олиб борганимдан кейин одамлар йиллар давомида ўйлаб топган афсоналар бор: Махсталиевдан қон олишибди, қонидан ёшини аниқлашибди. Аслида бундай нарсалар умуман бўлмаган. Аббос билан бирга "Монако"га борганмиз, у ерда ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушган ва адашмасам 2та голли узатма берганди. Аммо клубдагилар дарҳол айтишган: бу футболчининг бўйи ўсмайди ва катта футболда қийналади. Тўғри класс бор, майдонни яхши кўради лекин бошқа ўсмайди дейишган. Трансфер амалга ошмаганига асосий сабаб ҳам шу бўлган", - деди "Пахтакор" вакили Равшан Салимов "Марказий сектор" подкастида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар