UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05«Пахтакор» яна бир маҳоратли ҳужумчи билан шартнома тузди  2 09:53“Машъал” тўрт нафар футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  0 09:39Истеъфога чиққан Саутгейт кетиш олдидан нималар деди?  3 09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  2 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  25 08:26«Андижон» ёзги йиғиннинг илк назорат учрашувида йирик ғалабани қўлга киритди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?  3 08:00УEФА матбуот хизмати Евро-2024 рамзий терма жамоани эълон қилди  11 07:36Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  2 00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  8 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  1 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  7 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  5 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  3 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  3 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  5

Микаэль Секейра: "Жамоам яхши ўйин кўрсатди, фақат омад етишмади" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Жамоам яхши ўйин кўрсатди, фақат омад етишмади"

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббий Микаэлб Секейра фикрларини билдириб ўтди.





"Жамоам жуда яхши ўйин кўрсатди, дея оламан. Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажарди. Озгина омад етишмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Гол уриш учун кўплаб имкониятларимиз бўлди. Керакли паллада вазиятларни голга айлантира олмадик. "Металлург" ўз имкониятларидан фойдаланди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Футболчилар биринчи бўлимда кўрсатмаларни аниқ бажаришди. Уч очко йўқотганимиз ранжитиши табиий. Шунга қарамасдан, навбатдаги баҳсга қадар шогирдларимнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қиламан", – Микаэль Секейра.

- Клубнинг жамоа олдида маош борасида 3-4 ойлик қарзи борлиги ҳақида эшитдик. Бунга аниқлик кирита оласизми?

- Ойлик маош борасида ҳеч қандай муаммоларимиз йўқ. Жамоада ҳамма нарса етарли. 

- "Металлург" 5 та ўйиндан бери "Локомотив"га мағлуб бўлаётгани йўқ. Қайсидир маънода сизлар учун ноқулай рақиб эди...

- Бундан хабарим йўқ эди. Омад бизга эмас, рақибга кулиб боқди. 

- Ҳимояда муаммолар борлиги кўриниб турибди. Шунингдек, рақиб жарима майдончасига келганда битта аниқ зарба билан тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. Омаддан ташқари мағлубиятга яна нима сабаб бўлди?

- Бугун гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратдик. Бу – футбол. 

- Португалия нашрига берган интервьюнгизда ўзбек футболига мослашишга қийналдим, дедингиз. Ўзимнинг асосий футболчимни топиш қийин кечди, дея фикр билдиргансиз. Ўйинни қайси футболчи атрофида қуришга ҳаракат қилмоқдасиз?

- Мен қайсидир футболчини айтмаганман. Жамоани кучайтриш ҳақида гап кетмоқда. 8 та ўйинда мағлубиятга учрамадик. Бу футболда бўладиган ҳолат. Биз ўйиндан кейин барчасини эсдан чиқарамиз ва одатдагидек, навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика