

"Темирйўлчилар" ёзги трансфер ойнасида "Краснодар" тарбияланувчиси Рустам Холназаров билан битим тузди. 2000 йилда Россияда туғилган Холназаров жорий мавсум охиригача "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Тошкент клуби матбуот хизмати эълон қилди.




