UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  35 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  8 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  4 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3

Бир ўйин тарихи. "Динамо" - "Ньюкасл" ёхуд Шацкихнинг ўша машҳур голи Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. "Динамо" - "Ньюкасл" ёхуд Шацкихнинг ўша машҳур голи

Бир ўйин тарихи доирасида Европа чемпионлар лигаси учрашувини эслаймиз.

2002 йилнинг 18 сентябрь оқшомида Киевдаги "Олимпийский" стадионида "Динамо" Англиянинг машҳур "Ньюкасл" клубини қабул қилган. Биринчи гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги учрашувни кўриш учун стадионга 70 минг томошабин ташриф буюрган эди.

"Ньюкасл" сафида ўша ўйинда Шей Гивен, Кирон Дайер, Алан Ширер, Крейг Бэллами, Нолберто Солано, Шола Амеоби ва Гари Спид каби юлдузлар майдонга тушишганди.

Испаниялик Итурральде Гонсалес бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борган баҳсда ҳисоб 17-дақиқада очилади. Йерко Леконинг ердан узатган тўпини ўзбекистонлик ҳужумчи Максим Шацких жарима майдони ташқарисидан тўхтатмай дарвозага йўллайди, тўп дарвозанинг тўққизлигига кириб кетади - 1:0. Япония ва Жанубий Корея яшил майдонлари ўтган Жаҳон чемпионатида Ирландия терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлган Шей Гивен бу вазиятда ҳеч нима қила олмайди, супергол! 24 ёшли Максим Шацких Европа чемпионлар лигасида 20дан ортиқ голлар уради, лекин мана шу гол энг чиройлиси бўлиб қолади десак янглишмаймиз.

Иккинчи таймда Александр Хацкевич иккинчи бор Гивен қўриқлаётган дарвозани ишғол қилади ва "Динамо"нинг ғалабасини мустаҳкамлайди - 2:0.




"Динамо" Киев - "Ньюкасл Юнайтед" - 2:0 (1:0)

18.09.2002. 1-тур. Киев. "Олимпийский" стадиони. 70000 томошабин.

Бош ҳакам:
Итурральде Гонсалес (Испания)

Голлар: Шацких Максим 17, - 1:0. Хацкевич Александр 62, - 2:0.

"Динамо" Киев: 12.Рева Виталий; 2.Хацкевич Александр (32.Гавранчич Горан, 75); 10.Чернат Флорин; 11.Пеев Георгий; 14.Гусин Андрей; 16.Шацких Максим; 17.Гиоане Тибериу; 19.Леандро Машаду (7.Мелашченко Александр, 56); 26.Несмачний Андрей; 35.Саблич Горан; 36.Леко Йерко.
Захирадагилар: 15.Ринкон Диего; 13.Худжамов Рустам; 24.Боднар Ласло; 9.Кадури Бадр; 30.Скоба Игорь.

"Ньюкасл Юнайтед": 1.Гивен Шей; 5.ОБрайн Энди; 8.Дайер Кирон; 9.Ширен Алан (23.Амеоби Шола, 79); 10.Бэллами Крейг; 11.Спид Гари; 12.Гриффин Энди; 18.Хьюз Аарон (4.Солано Нолберто, 69); 34.Дабизас Николаос; 45.Уго Виана (32.Робер Лоран, 69); 35.Бернар Оливер.
Захирадагилар: 20.Луа Луа Ломана; 7.Женас Жермейн; 13.Харпер Стерен; 19.Брамбл Тайтус.

Огоҳлантиришлар: Хьюз Аарон 60, Шацких Максим 76.





Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика