UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  4 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  7 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  12 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  32 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  4 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0

Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"

Суперлига 25-туридан ўрин олган ОКМК - "Насаф" (1:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиққанди. Барча яхши ўйин бўлишини кутган эди. Очиқ ва қизиқарли ўйин бўлди. Рўзиқул билан ҳам майдон сифати ҳақида гаплашдик. Икки жамоа ҳам маъноли футбол намойиш этишга интилади ва бугунги майдон ҳолати бизга халал берди" - деди Миржалол Қосимов баҳс якунлангач.

 "Насаф"га бугун очко кўпроқ керак эди. ОКМКда бугун ўтган ўйинлардагидан кўра кўпроқ иштиёқ бормиди ёки жамоангиз ҳар бир рақибга қарши бир хил ҳолатда майдонга тушадими?

Рақибнинг ким эканлиги фарқи йўқ, аммо футболчига қандай етиб бориши муҳим. "Нефтчи"га қарши ўйиндаги статистикани қарасангиз биз унчалик ёмон ўйнамадик. Андижонда ва "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам. Футболда руҳий жиҳат муҳим. Футболда ҳар қандай вазият бўлади. Бизнинг жамоада қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъи назар ҳакамнинг сўнгги ҳуштагига қадар ўйнаймиз. Бу яхши жиҳат. Охиригача курашиш бу спорт принципи. Ҳеч қачон қўл силтаб кетмаслик керак. Бугун ҳам Азизда ва Авазда имкониятлар бўлди, улардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Ҳеч қачон тўхтаб қолиш керак эмас, барибир қачондир ўз мевасини беради.

— Захирадан майдонга туширган футболчиларингизнинг ўйинга қўшилиб кетишида муаммо кузатилди. Ушбу қарор хато бўлдими?

— Бўлди. Голдан олдинги вазиятда Аҳмад тўпни Ҳуршидга берса бўларди, чап қанотда бўшлиқ бор эди. У эса кутилмаганда Авазга пас берди. Ҳозир эслай олганим, вазиятни яна бир кўриб чиқиш керак. Масалан, Фарғонада захирадан ўйинга қўшилганлар ўйинга яхши киришиб кетди. Захирадан ўйинга қўшилганлар ўйинни кучайтира олиши керак. Ҳозир бир футболчига тўнкаб қўйиш нотўғри бўлади. Футбол жамоавий ўйин.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
27 окт 07:20:24
Шухрат Эргашев
Косимов хам худдики Бердиев сингари бор масалликдан фойдаланиб, яхши жамоа килиб, мухлисларни хаяжонда ушлайдиган, мураббийлардан.
   
27 окт 02:30:16
Real.M & Chelsi
Tayyor yutuqni berib qo'yishdi,OKMK ham dami chiqib ketdi oxiriga kelib...
championat.asia
Яндекс.Метрика