RU

Последние новости

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  6 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

Зоҳир Пиримов — ОКМКнинг ютуғи, "Пахтакор"нинг муаммоси ва кубокдаги имкониятлар ҳақида Новости

Зоҳир Пиримов — ОКМКнинг ютуғи, "Пахтакор"нинг муаммоси ва кубокдаги имкониятлар ҳақида

Бироздан сўнг Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи доирасида "Пахтакор" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтади.

Гуруҳнинг марказий ўйинларидан бири бўлган мазкур қарама-қаршиликка қизиқиш катта. Омади юришмаётган "шерлар"нинг қийин вазиятдан чиқиб кетиши, ОКМКнинг ғалабали юришлари кубокда ҳам давом этиши каби омиллар бор. Бу учрашувдан олдин олмалиқликлар собиқ футболчиси Зоҳир Пиримов фикр ва тахминларини билдирди. 

- Жамоалар мавсумни икки хил ҳолатда бошлашди: ОКМК кетма-кет ғалабалар билан бошлади. Ўтган йилги жамоа ўзаги сақлаб қолинган. Бу йил янаям кучайган ва ўйин сифати анча яхшиланган ОКМКни чемпионликка давогарлар қаторида кўряпман. "Пахтакор" эса аксинча кетма-кет мағлубиятлар билан бошлади жамоада бу йил ўзгаришлар катта. Кўриниб турибдики жамоани янгидан қуриш давом этмоқда, янги ўйинчилар кўп. Шу боис, бу жамоага яна вақт керак. Унинг ҳақиқий кучига мавсум ўрталарида баҳо берсак бўлади.

- OKMKнинг ютуғи бир неча йилдан бери жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда, ёшларни аста-секин асосий таркибга жалб қилишга ҳаракат қилаётганида. Барқарорлик бор жойда ўсиш ҳам бўлади. Аксарият футболчилар мураббий нима талаб қилишини билишади. Жамоада маълум бир механизим бор, шу сабабли ўйинларда ўзгариш қилинса ҳам ўйин сифати ўзгармаяпти.

- "Пахтакор"нинг камчилиги жамоада янги ўйинчиларнинг кўплигида. Бир-бирларини ҳали тўлиқ тушуниб ҳис қилиб ўйнай олмаяпти. Олиб келинган лигонерлар кўриниб турибдики анча сифатли. Боя айтиб ўтганимдек ҳаммаси вақт масаласи. Ўйлашимча жамоа ҳали ўз ўйинини топиб олади.

- Бугунги ўйинда ОКМКнинг имкониятини юқорироқ баҳолайман. Кубок бахси бўлгани учун жамоалар таркибида ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин. Лекин ҳужумкор ўйин кўрамиз деб ўйлайман. Чунки бугун ғалаба қозонган жамоа гуруҳдадан чиқишга анча яхши имконият ҳосил қилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика