RU

Последние новости

18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  2 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  5 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   14 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  3 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5

Зинедин Зидан: "Кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда..." Новости

Зинедин Зидан: "Кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда..."

"Қаймоқранглилар" мураббийи "Гранада" билан ўйиндан аввал саволларга жавоб берди.

Зинедин Зидан одатдагидек саволларга ўзига хос усулда жавоб қайтарди.  


Жамоа ҳолати ҳақида
"Бу охирги ҳафта, учта ўйин қолди. Бу энг қийин вазифа ва энг муҳими ҳамдир. Ҳар бир жамоа майдонга қандайдир мақсад билан чиқади, биз бўлажак ўйинда ижобий натижага эришиш учун қўлимиздан ва оёқларимиздан келган барча ишни қиламиз".


"Барселона" чемпион бўлиши мумкинлиги борасида
"Мавсум охирида кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда ғолиб номи анча аввал аниқ бўлган бўларди".

"Қуруқ ўйинлар" ҳақида
"Жамоа – бу доимий баланс дегани. Биз нималарга қодирлигимизни биламиз. Мен Куртуа ва бутун жамоа учун хурсандман. Муҳими биз курашяпмиз ва ғалабага эришяпмиз".


Очколар ҳисоб-китоби
"Математика бизнинг иш эмас. Биз ўйинларни ютишимиз керак. Бўлажак ўйиндан чалғимаслик лозим.


Карантиндан кейин чемпионат рестарти ҳақида
"Вазият шуни тақозо этди. Биз тезда ўйинга қайта олганимиз ва спорт формамизни тиклаганимиз ажойиб бўлди. Шу йўсинда давом этамиз деб, умид қиламан".


Жамоа кам гол ураётгани борасида
"Мени бу ҳолат ташвишлантирмаяпти ва гап-сўзлардан хайрон ҳам эмасман. Олдимизга ажойиб жамоа эканлигимизни исботлаш вазифаси қўйилган ва буни ёмон уддаламаяпмиз деб ўйлайман. Одамлар нима деса деяверсин. "Реал Мадрид" – футбол тарихидаги энг муҳим клублардан бири бўлиб қолаверади, буни ўзгартириб бўлмайди".


Жамоа ҳақида
"Мақсадамиз – "Гранада" билан ўйин, қолгани ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Бизни мураккаб баҳс кутиб турибди ва бор эътиборни унга қаратишимиз зарур".

Грегори Дюпон борасида
"Дюпон – жисмоний тайёргарлик борасида ажойиб мутахассислардан ҳисобланади. Клубда кўплаб ўз ишининг усталари жам бўлган. Дюпон клубга келганига кўп бўлмади, лекин биз унга тўлиқ ишонамиз. Айнан у футболчиларни чемпионатнинг ҳал қилувчи палласига зўр тайёрлай олди".


"Манчестер Сити" билан учрашув ҳақида
"Бизнинг бор энергиямиз бугунги ўйинга қаратилган".


Ҳакамларнинг "Мадрид"га муносабати ва бу борадаги гап-сўзлар борасида
"Ҳар ким ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Мен одамларнинг гапини муҳокама қилиб ўтирмайман. Биз майдонда меҳнат қиламиз. Вазифамиз ҳар бир футболчи ўсиши учун қўлимиздан келган барча ишни қилиш".

Ферлан Менди ҳақида

"Унинг трансфери шахсан мен клубдан сўрагандим. Ушбу трансферни раҳбарият билан ўрганиб чиқтик ва амалга оширдик. Менди ёш, иқтидорли футболчи, лекин уни Марсело билан солиштирмаган бўлардим. Менди – келажак футболчиси ва унинг жойи шу ерда. У айнан биз билан эканлиги ажойиб".


P.S: Техник носозлик учун узр сўраймиз. 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика