RU

Последние новости

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  7 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Зинедин Зидан: Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик, шунчаки финалга чиқдик, холос Новости

Зинедин Зидан: Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик, шунчаки финалга чиқдик, холос

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария"га қарши жавоб учрашувидан сўнг фикрлари билан бўлишди.

Қийинчиликлар ҳақида

Бундай футболда ҳаммаси яхши тугагаса, унинг гўзаллиги ана шундадир. Ютқазаётгандик, сўнг 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олдик. Кейин рақиб гол урди, ҳаммаси ўзгариб кетди. Улар босим уюштира бошлади, бизда эса муаммолар бошланди.

Плей-оффдаги рақиблари ҳақида

Фантастик жамоага қарши ўйнадик. "Ювентус" ҳам шундай жамоа эди, ПСЖ ҳам. Топ-жамоаларни чиқариб юборганимиздан хурсандмиз, аммо машаққатларсиз бунинг иложи бўлмасди.

Бензема ва Навас ҳақида

Карим учун хурсандман, у бунга муносиб. Бензема натижа келтирди. Кейлор иккинчи бўлимда шундай сэйвлар қилдики... Унга иш кўп бўлди. Биз жуда мамнунмиз.

Азоблар ҳақида

Бу ақлдан оздирувчи ўйин бўлди, зўр ўтди. Футболда азоб чекишга тўғри келади, айниқса, Чемпионлар Лигасида. Финалга азобларсиз чиқиб бўлмасди. Бу юракка жуда фойдали.

Мақсад ҳақида

Ҳозирча ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Биз финалга чиқдик, холос. Қаторасига уч марта финалга чиқиш — ноодатий ҳол. Бироқ биз уни ютишга ҳаракат қилишимиз лозим. Кубокни ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика