RU

Последние новости

16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39"Андижон" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  2 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  14 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  24 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7

Зебо Жўраева: "Бу йилги мавсум тугагач фаолиятимни тўхтатмоқчиман" Новости

Зебо Жўраева: "Бу йилги мавсум тугагач фаолиятимни тўхтатмоқчиман"

Зебо Жўраева. Бу ном Ўзбекистон аёллар футболида мисли ярқираган юлдуз каби порлаб турибди. 2005 йилдан буён Қаршининг “Севинч” жамоасида фаолият юритиб келаётган ушбу футболчи қизимизнинг қўлга киритган ютуғларию совринларини санаб адоғига етиш қийин.
Зебо Жўраева нафақат мамлакатимиз чемпионати балки халқаро майдонларда ҳам юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган футболчилардан саналади.

Ўтган йил якунларига кўра, Зебо Жўраева ЎФФ томонидан мамлакатимизнинг аёллар футболидаги  “Энг яхши” номинацияси соҳибаси бўлди. Бу эътироф унинг футболдаги ўн йиллик фаолиятидаги энг муносиб тақдирлашдан бири сифатида қабул қилинди.

Фақатгина катта футболда ўн карра Ўзбекистон чемпиони ва тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби ҳамда бир марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби – Қаршининг “Севинч” жамоасининг сардори, ҳужумчиси ва тўпурари

Зебо Жўраева билан қисқача суҳбат қилишга қарор қилдик.

Футболчи ҳақида умумий маълумот:

Тўғилган санаси: 2 сентябрь 1985 йил

Тўғилган жойи: Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

Амплуаси: ҳужумчи

Рақами: 10

Бу йилги мавсумдаги статистикаси:

Ўтказган ўйинлари сони – 8

Жами ўйнаган дақиқалари – 703

Урган голлари – 20

Сариқ карточка
– 0

Қизил карточка – 0


– Зебо, сизнингча  “Севинч” жамоасининг қўлга киритган ютуқларининг асосий сабаби нимада деб, ўйлайсиз?


– Бу аввало давлатимизда спортга ва футболга бўлган катта эътибор ва ғамхўрликда деб, биламан. Қолаверса бош ҳомиймиз – “Шўртангазкимё” мажмуаси раҳбарларининг, вилоятимиз раҳбарларининг катта меҳнати, улар томонидан бизлар учун барча шароитларни муҳайё қилинганида деб, биламан. Воҳамиз аёллар футболининг юқори чўққига чиқишида жонкуяр ва ғамхўр раҳбарларимизнинг роли жуда катта. Мен футболчилик фаолиятимда кўпгина жойларда бўлдим, буни ўзаро солиштирганимдан келиб чиқиб, айтаяпман.

– Зебо ўтган мавсумда 29та гол уриб чемпионат тўпурари бўлгансиз, бу йилги мавсумда ўтган саккизта ўйинда 20та гол урдингиз. Кўриниб турибдики, бу йил сермаҳсул ўйин кўрсатаяпсиз, бунинг сири нимада?

– Ҳеч қанақа сири йўқ, бу урилган голларда бутун жамоамизнинг меҳнати ётибди, қолаверса мураббийларимизнинг ҳам саи-ҳаракатлари муҳим ўрин тутади. Ундан кейин жамоамиз ўйинчиларининг маҳорати ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Ҳамма ўйинчилар бир-бирини жуда яхши тушунади, бир-бирини салоҳиятини жуда яхши билади. Улар менга гол уриш учун доимо қулай вазиятни вужудга келтиришади, мен эса жамоадошларимни меҳнатини ҳавога учирмасликка ҳаракат қиламан холос.

– Аммо шундай ҳужумчилар борки, деярли юз фоизлик голлик вазиятларни пучга чиқаришади, балки сизда алоҳида ҳужумчиларга хос хусусият бордир?


– Йўқ, ўзимда бошқаларга нисбатан устунлик ёки ўзгача хусусиятни сезмайман. Тўғри, бироз айёрлигим бор, яъни жарима майдонида рақиб ҳимоячиларини чалғитишга ҳаракат қиламан, аммо мен учун энг муҳими – бу жамоадошларимни меҳнатини кўкка совурмаслик.

– Демак, урилган голларда асосан жамоадошларингизнинг роли катта, шундайми?

– Худди шундай. Такрор айтаман мураббийларимиз бунинг устида доимо ишлашади. Машғулотларда якка маҳорат бўйича ҳам, жамоавий ўйин борасида ҳам кўп иш қилинади. Шундан, бу жамоамиз ўйинида ўз натижасини кўрсатаяпти.

– Зебо, сизнингча ҳозирдан бу йилги чемпионни ким бўлишини тахмин қилиш мумкинми?

– Йўқ, тахмин қилиб бўлмайди…

– Нега? Ахир мана саккиз ўйиндан сўнг “Севинч” жамоаси ўзини тақиб қилиб келаётган жамоадан беш очко кўп тўплади ва тўплар нисбати бўйича ҳам яққол устунлик бор-ку!

– Бу жорий йилги чемпионатда шоҳсупани ким эгаллашига етарли сабаб бўла олмайди. Бу футбол, футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Олдимизда қолган турлардан ташқари бутун бир давра ўйинлари турибди. Нима, сизнингча бошқа жамоалар “Севинч” чемпион бўлсин деб, қараб ўтиради, дейсизми? Улар ҳам барча имкониятини ишга солишиб, ҳаракат қилишади. Аммо, бу деганим, биз чемпионлик учун кўрашмаймиз деганим эмас, олдимизга қўйилган вазифа ҳеч қачон ўзгармайди.

– Мана ўтган йили Бекободнинг “Металлург W” жамоаси мавсум кашфиёти бўлди яъни “Севинч”дан биллур совринни “тортиб олди”. Бу йилги чемпионатда қайси жамоа кашфиёт сифатида намоён бўлиши мумкин?

– Биласизми? Мамлакатимизда аёллар футболига эътибор ҳам қизиқиш ҳам йилдан-йилга ошиб бораяпти. Ўтган ўйинларимиздан шундай хулоса қилиш мумкинки, бу йилги чемпионатнинг кашфиёти,  ўтган йилги мавсумда аутсайдер ҳисобланган Муборакнинг “Машъал W” жамоаси ёки Олмалиқнинг “Олмалиқ W” жамоаси бўлиши мумкин. Аммо бу ҳали тахмин холос, чемпионат энди қизғин паллага кирди, олдинда ҳали жуда кўп ўйинлар бор.

– Зебо, ҳоҳлаймизми йўқми, инсонннинг ёши ҳам кучи ҳам бир куни ўз сўзини айтади – бу табиий ҳол. Қачонгача футбол ўйнамоқчисиз?


– Ўзимча бу йилги мавсум мен учун футболчи сифатида сўнггиси бўлиши мумкин. Ҳозир ўзим шунақа режа тузиб қўйганман. Тўғриси, энди шахсий ҳаётим ҳақида ҳам қайғўришим керак. Мен ҳам оила қурсам, фарзанд кўрсам, дейман. Агар бўлажак турмуш ўртоғим рухсат берса, мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш ниятим бор.

– Демак, келаси мавсумдан “Севинч” жамоаси Зебо Жўраевасиз қолиш эҳтимоли бор. Жамоада кимни ўзингизга ўринбосар сифатида кўрасиз? Сиз кетсангиз жамоада ким яна тўпурар бўлиши мумкин?


– Жамоамизда бунақа номзодлар жуда кўп, ҳамма ўйинчиларимизни гол уриш қўлидан келади, ҳатто мана кейинги ўйинларда мураббийларимиз дарвозабонларни ҳам ҳужумчи сифатида майдонга туширишмоқда, кўриб турибсиз улар майдонни голсиз тарк этишмаяпти. Ўйлашимча, жамоамиз бомбардирлигига асосий номзод – Нилуфар (Нилуфар Қудратова-муаллиф изоҳ.) синглимиз бўлади.

– Ҳар бир инсоннинг асосий касби ёки машғулотидан ташқари яхши кўрган соҳаси ёки иши бўлади. Сизнинг энг яхши кўрган яна қандай машғулотингиз бор?

– Сизга бир сирни айтаман, авваллари бу ҳақда гапирмаганман. Биласизми? Менинг энг яхши кўрган ишим – уй-рўзғор ишлари билан машғул бўлиш, айниқса хамир муштлаш (қориш)ни жуда яхши кўраман. Қисқа танаффус пайтлари уйга борсам бу борада уйдагилар билан катта тортишув бўлади. Яъни, агар нон қилишаётган бўлишса, хамир солинган тоғорани тортиб олишга ҳаракат қиламан. Улар эса қаршилик қилишади. Лекин шуни сезаманки, футбол ўйнаб, гол уришдан кўра, хамир муштлаш (қориш) қийин.

– Балки бу ҳавасдир, яъни кўпинча уйдан узоқда бошқа шаҳарларда юрасиз. Қиз бола, аёл киши асосан уй-рўзғор иши билан банд бўлади, шуларга ҳавас дегандек. Доимо футбол-футбол, бу ҳолат сизга кейинги пайтда эриш туюлаётгандир?

– Йўқ, футболда ҳеч ким мени мажбуран ушлаб турган эмас, кейин агар одамни ўзида қилаётган ишига қизиқиш бўлмаса, бу ишда ҳеч бир олдинга силжий олмайди. Уй-рўзғор ишига қизиқишим жуда ёшлигимдан бор, яхши овқат пишириш ҳам, нон ёпиш ҳам, кир ювиш ҳам, ҳамма-ҳаммаси энг яхши кўрган ишим. Бу қизиқиш энди яна кучаймоқда шу сабаб, келаси йилдан футболчилик фаолиятимни тўхтатиш ниятим бор.

– Зебо суҳбатингиз учун катта раҳмат, шахсий ҳаётингизда футболдагиданда кўпроқ ютуқларни қўлга киритишингизга тилакдошмиз.

– Сизга ҳам раҳмат.


Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика