RU

Последние новости

00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  0 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32

Ёшлар лигаси. “Андижон” сафарда “Локомотив”ни мағлуб этди Новости

Ёшлар лигаси. “Андижон” сафарда “Локомотив”ни мағлуб этди

Ёшлар лигасининг ўтган турида “Пахтакор”дан мағлуб бўлган “Андижон” ўринбосарлари бу сафар Тошкентнинг бошқа бир жамоаси “Локомотив” билан тўқнаш келди.

Гарчи сафарда ўйнашларига қарамай йигитларимиз майдонда борини бериб харакат қилди ва керакли уч очкони қўлга киритди. Учрашувнинг 17-дақиқаси ўтиб бораётганида вакилларимиз биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди. Бахтиёр Қосимов жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажарди. “Локомотив” посбони Рустам Нортожиев зарбани қайтаришга ожиз эди.  Голдан сўнг мезбонлар ҳам мувозанатни тиклаш учун астойдил олдинга ўтишган бўлсада, ҳимоячиларимиз бехато харакат қилиб, ўз вақтида хавфларни бартараф этиб борди.

Учрашувда бошқа гол кузатилмади ва шу тариқа ёшларимиз сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди. Айтиш керакки, айни дамда “Андижон” ўринбосарлар жамоаси турнир жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди. Энди кейинги турда “Қўқон-1912″ни қабул қиламиз.

 
Ёшлар лигаси, 17-тур
7 август, якшанба

“Локомотив” – “Андижон” 0:1
Гол:
Бахтиёр Қосимов, 17.

“Локомотив”: 96. Рустам Нортожиев, 7. Қувондиқ Рўзиев, 10. Бобурбек Тиллабоев, 17. Евгений Танаев, 20. Фарруҳ Иброҳимов (С), 22. Улуғбек Абдуллаев, 24. Бобур Юлдашев, 68. Сергей Прохоров, 70. Бобур Эргашев, 87. Ҳаёт Раҳимжонов, 99. Ҳумоюн Аъзамов.
Захира: 25. Сарвар Каримов, 8. Жаҳонгир Сафаров, 11. Бек Абдуллаев, 21. Алишер Шералиев, 28. Рустам Ҳазратқулов, 36. Азизбек Омонов, 97. Лазарь Адамов.

“Андижон”: 50. Баракатулло Исроилов, 4. Дилмурод Маҳмудов (С), 6. Шохжаҳон Ҳасанов, 7. Шохруҳ Эргашев, 8. Бахтиёр Қосимов, 17. Тимур Васильев, 18. Хондамир Юлдашев, 45. Артур Маматказин, 55. Вячеслав Пурак, 67. Шояд Муллажонов, 70. Солоҳиддин Солоҳиддинов.
Захира: 16. Даврон Жўрақулов, 11. Озод Комилов, 20. Элдор Жонибеков, 28. Фарруҳ Мирзаев, 33. Бобур Ўришев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика