RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Жавлон Иброҳимов Новости

Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Жавлон Иброҳимов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабони ва ҳимоячисини эълон қилгандик. Энди позиция бўйича энг яхши ярим ҳимоячини аниқлаймиз.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор")
Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор")
Аъзам Алиев ("Навбаҳор")
Жасур Ҳасанов (АГМК)

Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси дея "Бунёдкор" футболчиси Жавлон Иброҳимов топилди.

Жавлон Иброҳимов "Бунёдкор" сафида ўтган мавсумда юқори даражада барқарор ўйин кўрсатди. Гарчи таянч ярим ҳимоячиси бўлишига қарамасдан, Иброҳимов жамоасининг бир қатор муҳим голларига муаллифлик қилди. Маълум муддат чемпионат тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Шунингдек, сўровномада "Локо" сафида ажойиб мавсумни ўтказган Сардор Мирзаев ғолибликни қўлга киритган Жавлон Иброҳимовга етарлича рақобат туғдирди. Фақатгина биргина овоз фарқи билан шоҳсупа Жавлон Иброҳимовга насиб этди. "Насаф" ва АГМК таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатган Жасур Ҳасанов ҳам лауреатлар ичида овоз тўплашга эришди. "Бунёдкор"нинг яна бир марказий ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев ҳам номзодлар қаторидан ўрин олди ва битта овоз тўплади. Номзодлар қаторига кирган "Навбаҳор" таянч ярим ҳимоячиси Аъзам Алиев овоз тўпламади.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Жасур Ҳасанов
Толибжон Қосимов - Жавлон Иброҳимов
Шаҳбоз Беғамов - Жавлон Иброҳимов
Жаҳонгир Файзуллаев - Сардор Мирзаев
Зоир Турсунбоев - Сардор Мирзаев
Ниғмон Назимов - Жавлон Иброҳимов  
Алишер Холматов - Жасур Ҳасанов
Нозима Зарипова - Жасур Ҳасанов  
Хайрулла Холиқов - Сардор Мирзаев  
Жасур Асланов - Жавлон Иброҳимов
Нодирхўжа Юлдашев - Сардор Мирзаев  
Гайрат Хасбиулин - Сардор Собирхўжаев
Асрор Абдуназаров - Жавлон Иброҳимов


Шу тариқа "Бунёдкор" аъзоси Жавлон Иброҳимов "CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика