RU

Последние новости

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  145 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  30 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Йилнинг энг яхши мураббийи - Миржалол Қосимов Новости

Йилнинг энг яхши мураббийи - Миржалол Қосимов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши ярим ҳимоячи ва энг яхши ҳужумчи эълон қилгандик. Энди навбат йилнинг энг яхши мураббийига.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Андрей Фёдоров ("Локомотив")
Шота Арвеладзе ("Пахтакор")
Бахтиёр Ашурматов (АГМК)
Илҳом Мўминжонов ("Навбаҳор" собиқ бош мураббийи)
Миржалол Қосимов ("Бунёдкор")


Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган мутахассислар ичидан энг яхши мураббийни аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши мураббийи дея "Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов топилди.

Гарчи молиявий қийинчиликларга қарамасдан "Бунёдкор"ни юқори олтиликда ва совринли ўринлар учун охирига қадар мардонавор кураштира олган Миржалол Қосимов, жорий мавсумда юлдуз футболчиларсиз ҳам ажойиб ишлади. Сўровномада Қосимов жуда катта устунлик билан рақобатчиларини ортда қолдирди ва якунда ҳақли равишда чемпионатнинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлди. "Локомотив" билан чемпионликка эришган Андрей Фёдоров иккита овоз, АГМКни ўтиш ўйинлари орқали элитада сақлаб қолган ва мамлакат кубоги соҳибига айланган Бахтиёр Ашурматов битта овоз тўплади. Номзодлар қаторидан ўрин олган Шота Арвеладзе ва Илҳом Мўминжонов овоз тўпламади.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Андрей Фёдоров
Толибжон Қосимов - Миржалол Қосимов
Шаҳбоз Беғамов - Миржалол Қосимов
Жаҳонгир Файзуллаев - Бахтиёр Ашурматов  
Зоир Турсунбоев - Андрей Фёдоров
Ниғмон Назимов - Миржалол Қосимов
Алишер Холматов - Миржалол Қосимов
Нозима Зарипова - Миржалол Қосимов
Хайрулла Холиқов - Миржалол Қосимов
Жасур Асланов - Миржалол Қосимов
Нодирхўжа Юлдашев - Миржалол Қосимов
Гайрат Хасбиулин - Миржалол Қосимов  
Асрор Абдуназаров - Миржалол Қосимов


Шу тариқа "Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов "CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши мураббийига айланди.

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика