UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  3 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  7 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Йилнинг энг яхши ҳужумчиси - Тиаго Безерра Янгиликлар

Йилнинг энг яхши ҳужумчиси - Тиаго Безерра

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб йилнинг энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳимоячиси ва энг яхши ярим ҳимоячини эълон қилгандик. Энди позиция бўйича энг яхши ҳужумчини аниқлаймиз.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ҳужумчиси бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

Марат Бикмаев ("Локомотив")
Тиаго Безерра ("Пахтакор")
Бобир Абдихолиқов ("Насаф")
Элгужа Григалашвили ("Қизилқум")
Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор")


Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши ҳужумчиси дея "Пахтакор" легионери Тиаго Безерра топилди.

Суперлига тўпурари бўлган Тиаго Безерра овоз бериш жараёнида яхшигина устунлик билан ғолибга айланди. Унга бу борада чемпион жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев рақобат туғдиришга ҳаракат қилди. Бироқ Марат Бикмаев жами 3 овоз тўплади. "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов эса битта овозга эгалик қилди. Элгужа Григалашвили ва Исмоил Гонсалвешга эса ҳеч ким овоз бермади.


Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Тиаго Безерра
Толибжон Қосимов - Тиаго Безерра
Шаҳбоз Беғамов - Тиаго Безерра
Жаҳонгир Файзуллаев - Бобир Абдихолиқов
Зоир Турсунбоев - Марат Бикмаев
Ниғмон Назимов - Марат Бикмаев  
Алишер Холматов - Тиаго Безерра
Нозима Зарипова - Тиаго Безерра  
Хайрулла Холиқов - Тиаго Безерра  
Жасур Асланов - Марат Бикмаев
Нодирхўжа Юлдашев - Тиаго Безерра  
Гайрат Хасбиулин - Тиаго Безерра
Асрор Абдуназаров - Тиаго Безерра

Шу тариқа чемпионат тўпурари, "Пахтакор" аъзоси Тиаго Безерра "CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши ҳужумчисига айланди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика